Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / ЖАНОЗА ОДОБЛАРИ

ЖАНОЗА ОДОБЛАРИ

«Жаноза» сўзининг луғатдаги маъноси «сатр» «тўсиш»дир. Тобутга солинган ўлик «жаноза» дейилади. Маййитни дафн ки- лиш борасида қилинадиган амалларни ҳам «жаноза» дейиш урф бўлган.

Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни ўша нарсаларни улардан баъзилари адо этса, кифоя килади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади.

Мазкур тўрт нарса: маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўкиш ва дафн қилишдир.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одам алайҳиссаломнинг жонини фаришталар кабз кил- ганларидан сўнг, у кишини ювишди, кафанлашди, хушбуй нарса суртишди, у киши учун қабр қазишди, лахад килишди, унга жаноза намози ўқишди, сўнгра қабрга қўйиб, устидан ғишт теришди, қабрдан чиқишгач, тупрок тортишди ва: <<Эй Бану Одам, ушбулар суннатингиздир», дейишди».

Аҳмад ривоят қилган.

Демак, маййитнинг якинлари, кариндошлари ва ёру биродарлари куйидаги тўрт хакни адо этишлари фарздир:

1. Ювиш.

2. Кафанлаш.

3. Жаноза намози ўқиш. 4. Жанозасини кўтариб бориб дафн килиш.

Биринчи фарз маййитни ювиш.

Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Ўлим аён бўлганидан ке

йин уни ювишни тезлатиш суннатдир. Маййит ювмасдан кўмилган бўлса, қайта чиқариб, ювилади. Албатта, янги кўмилган вақтида. Маййит танасининг кўп қисми мавжуд бўлса, ювиб, жаноза

ўкилади, бўлмаса, йук.

Маййитни ювгани сув топилмаса ёки узрли сабабга кўра ювишнинг иложи бўлмаса, таяммум қилдирилади. Баъзи ҳолларда вазиятга қараб, масалан, маййитнинг танасига қўл теккизишнинг имкони бўлмаса, ният килиб, устидан сув

куйилса ҳам бўлади.

Эркакни эркак, аёлни аёл ювади. Бир мусулмонни ювиш учун

кофир эркак ва бегона муслима ҳозир бўлса, эркак ювади. Ҳанафийлар: «Улган аёл кишини эри ювса ёки ушласа булмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади», дейишади. Кучли қавлга караганда, эр аёлининг ўлигига назар солса

бўлади. Чунки назар – ушлаш ва ювишдан кўра енгил нарса.

Эркак кишини ювишга ҳақлиларнинг тартиби қуйидагича:

отаси, бобоси, ўғли, ўғлининг ўғли, ака-укаси, ака-укасининг

ўғли, амакиси ва амакисининг ўғли. Маййитни диний хукмлар-

ни яхши биладиганларнинг ювишлари афзал кўрилади.

Аёл кишини ювишга ҳақлилар ўзига маҳрамлик алокаси бор аёллардир. Улар маййитга нисбатан агар бирлари эркак деб тасаввур килинса, ораларида никоҳ ҳаром бўлишига тўғри кела диган аёллардир.

Агар эркак киши аёлларнинг ичида, аёл киши эркакларнинг ичида ўлиб қолса, агар махрами бўлмаса, номахрам бўлса ҳам, таяммум қилдиради.

Ғассол – ўликни ювувчида лозим бўлган шартлар: Мумин-мусулмон маййитни ювадиган гассолда куйидаги

шартлар мавжуд бўлиши лозим:

1. Ислом, яъни мусулмон бўлиш.

2. Ният. Ҳанафийлар, ният фарзи кифояни сокит килиш учун

шарт, дейишган.

3. Акл.

Рассолнинг ишончли, омонатдор, ғусл хукмларини яхши би- ладиган шахс бўлиши мустаҳабдир.

Рассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этади- ганлар кўзларини тийишлари лозим. Маййит тирик пайтида одамларга кўрсатмайдиган жойларини беркитишлари керак.

Али ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Ким бир маййитни ювса, кафанласа, хушбуй нарса сурт- са, уни кўтарса, унга жаноза намози ўқиса ва кўрган нарса- сини фош қилмаса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чикади», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Маййитни бегона кўзлардан беркитиш лозим, токи унинг бирор айби бўлса, бошқалар кўриб қолмасин. Маййитни уй ичида ювиш ва у ерда гассолга ёрдам берадиган кишилардан бошкалар бўлмаслиги мустаҳабдир. Рассол ёрдамга мухтож бўлмаса, ёлғиз ўзи ювгани афзал. Рассол маййитни юваётган-

да, хушбуй нарсалар тутатилса, яна ҳам яхши бўлади.

Рассол ва бошқалар маййитнинг авратига назар солмаслик- лари лозим. Бунинг учун ювиш пайтида маййитнинг авратига

бирор мато ёпиб қўйилади. Авратни ювганда кўлга латта кийиб олиб ювиш шарт. Рассол маййитнинг баданидаги керак бўлма- ган жойларига назар солмайди. Рассоллик ва маййитни кафанлаш, унга гўр қазиш каби иш-

ларга хак олмаган афзал. Рассол маййитни ювиб бўлганидан ке- йин ўзи ғусл қилиши мустаҳабдир.

Ювилаётган маййитнинг ҳолати:

Маййитни одамлардан холи, тўсилган, шифти бор жойда, тахтанинг устида ювган афзал.

Маййитнинг боши ёки бошка аъзолари кесилган бўлса, уларни жойига қўйиб боғлаб, бутун танага ўхшатиб, камчиликлари- ни беркитиб, охиста ювилади. Агар тиши ёки шунга ўхшаш аъ- золари тушиб кетган бўлса, ювиб, кафанига солиб қўйилади.

Рассол маййитни суяб, оркага мойилрок килиб ўтирғизиб, мулойимлик билан ювади. У маййитнинг елкасидан ушлаб, ўз кўксига суяган ҳолда корнини силаб, ичидаги бор чикиндини чикаради. Ҳар сафар кўлини қориннинг устидан ўтказганда, кўпрок сув куйиб турилади. Кейин уни чалқанчасига ёткизади маййит-

Маййитнинг авратини беркитиш вожибдир. Кейин нинг кийимлари ечилади.

Маййитни ювишни фарз қилувчи нарсалар:

1. Маййитнинг мусулмон бўлиши.

2. Чала туғилган болани ювишнинг тафсилоти қуйидагича: агар боланинг кўп қисми чиққанида, унда тириклик аломати булса, уни ювиб, намоз ўқилади ва у мерос олиб, мерос кол- диради. Агар хаётнинг аломати бўлмаса, уни ювиб, исм куйиб, кўмилади. Агар тўла одам ҳолати бўлмаса, устидан сув куйиб, латтага ўраб, исм қўйиб, кўмилади.

3. Маййитнинг жасади тўлиқ бўлиши ёки унинг купрок кис- ми ҳозир бўлиши лозим. Ҳанафий мазҳаби бўйича, тананинг куп кисми ёки ярми билан боши бўлса, унга жаноза намози ўкиш фарз бўлади.

Маййитни таҳорат қилдириш:

Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййит таҳорат қилдирилади. Ав- вал ундан нажас ва нопок нарсалар кетказилади. Сўнгра олд ва орка авратлари латта билан ювилади. Оғзига ва бурнига сув ол- дирилмайди. Таҳоратдаги бошқа амаллар охирига етказилади.

Маййитни ғусл килдириш:

Таҳорат килдириб бўлинганидан кейин боши ва соқоли юви лади. Маййитнинг ғусли ҳам худди тирикнинг ғуслига ўхшайди. Маййитнинг оғзини очмасдан, мисвок қилдирилади. Тирнокла рининг ости хам покланади.

Сўнгра уни чап ёни ила ёнбошлатиб, ўнг томони ювилади. Кейин худди шу тарзда чап тарафи ювилади. Бу вожиб бўлган повишдир.

Ғуслни уч марта такрорлаш мандубдир. Кейин курукла Билан танаси куритилади. Бошига ва соколига хушбуй нарса -уртилади. Сажда қиладиган аъзоларига кофур (хушбуй модда) суртилса ҳам бўлади. Маййитнинг сочи ва тирноги олинмайди. Аёл кишининг

Сочи ўриб қўйилади.

Эркак учун кафаннинг суннати изор, кўйлак ва лифофадир.

Жобир ибн Самура айтади:

«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам уч кийимда: куйлак, изор ва лифофада кафанланди».

Ибн Адий ривоят қилган.

Аёлга химор – румол ва икки кўкраги устидан боғланадиган латта зиёда килинади. Кафаннинг ёйилиб кетиш хавфи булса, у боғланади.

Иккинчи фарз маййитни кафанлаш.

Маййитни кафанлаш мусулмонлар жамоаси зиммасидаги фарзи кифоядир. Кафан ва кўмишнинг бошқа сарф-харажатлари маййитнинг

ўз маблағидан килинади. Агар унинг ўз маблағи бўлмаса, аёл ки-

шининг кафани ва бошка дафн харажатлари эрининг зиммасига

тушади. Маййитнинг нафақасини қиладиган одам топилмаса,

бунга байтулмол ёки кодир мусулмонлар масъул бўлишади.

Кафаннинг сифати ва микдори:

Ханафий мазҳаби бўйича, кафан уч турга: зарурат кафани,

кифоят кафани ва суннат кафанига бўлинади. 1. Зарурат кафани.

Зарурат ва ожизлик бўлганда, эркак ва аёлга имкони бор ка- фан килинади. Бунда энг ози баданни тўсадиган нарса бўлиши лозим.

2. Кифоят кафани.

Бунда банда хаёт вактида киядиган энг оз кийими микдори кафан бўлади. Эркак киши учун изор (шалвор) ва лифофа. Аёл киши учун

изор (лозим), лифофа ва румол.

3. Суннат кафани.

Бу кафанларнинг энг мукаммалидир. Эркак учун уч нарса: изор (лозим), камийс (куйлак) ва лифофадан, аёл киши учун

беш нарса, изор, камийс (кўйлак), химор (рӱмол), сийнабанд ва

лифофадан иборатдир.

Эркакнинг кафанини ипак ва бўялган нарсалардан килиш макрухдир.

Аввал лифофа, кейин изор ёзилиб, сўнгра камийс кийгизила- ди. Эркак киши шу кафанликларга ўралади. Аввал изорнинг чап тарафи маййитнинг устига, чап тарафига тортилади. Кейин ўнг тарафи. Охири лифофа ҳам шундай ўралади.

Аёл кишини кафанлашда аввал лифофа ва изор ёзилади. Маййитани изорнинг устига ўтирғизиб, камийс кийдирилади. Сочини иккита қилиб ўриб, қамийс устидан кўкрагига ташлаб куйилади. Сўнгра бошига рўмол ўратилади. Кукси сийнабанд билан боғланади. Охири лифофа билан ўралади.

Кафанларнинг устидан маййитнинг бош ва оёк томонлари- дан латта билан боғлаб қўйилади.

Учинчи фарз – маййитга намоз ўқиш.

Мусулмон маййитга жаноза намози ўқиш фарздир.

Жанозага ўтишга ҳақлироқлар қуйидагилар:

1. Султон ёки унинг ноиби жанозага ҳозир бўлса, улар на-

мозни ўкишга ҳақлидирлар.

2. Улар бўлмаса, қози ҳақли бўлади.

3. Ундан кейин маҳалланинг имоми ҳақли бўлади. 4. Кейин маййитнинг яқин қариндошлари ҳақли бўлади.

Агар бир киши жанозаси ўқилмай дафн қилинган бўлса, чи-

риш бошланмаган ҳолатда қабри устида жаноза ўкилади. Бир неча жанозалар жамланганда, уламолар жумҳури бир неча жаноза учун бир намоз жоизлигига иттифоқ қилишган. Имомнинг олдига бир жанозани қўйиб, ундан кейин қибла тарафга бошқала рини ёнма-ён қилиб тизилади ва намоз ўкилади.

Жаноза намозининг ўқилиш тартиби:

Ҳанафий мазҳаби бўйича, жаноза намозининг иккита рукни: турт такбир ва киёми бор. Вожиби битта: икки томонга салом бериш. Шарти битта: ният килиш.

Жаноза намози куйидагича ўкилади: «Ният килингандан сунг, такбир айтиб, кулок кокилади. Кейин «Субханакалло- хумма ва биҳамдика»ни ўкиб, яна такбир айтилади, аммо қўл кўтарилмайди. Сўнгра намоздаги каби салавотлар («Алло-

хумма солли…» ва «Аллохумма барик…») ўқилиб, кўл кўтар- масдан, яна такбир айтилади. Кейин «Аллоҳуммағфирли хай- йина ва маййитина» дуосини охиригача ўкиб, яна бир такбир айтилгач, салом берилади.

Жаноза намозига кеч келган одам ният қилиб, имомга эр- гашаверади. Имом салом берганидан кейин, неча такбирга кеч колган булса, ўшаларни ўзи айтиб қўяди. Бошқа нарсаларни ўқимайди. Агар у имом тўртинчи такбирни айтиб бўлганидан кейин келса, намоздан колган бўлади.

Маййитга жаноза ўқишнинг шартлари:

Жаноза ўкувчига худди намоз ўкувчига қўйилган шартлар:

ислом, акл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва ма конда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният кабилар

шартдир. Шу билан бирга: 1. Маййит мусулмон бўлиши шарт.

2. Маййитнинг жасади ёки жасадининг аксари кисми мавжуд

бўлиши шарт.

3. Маййит намоз ўкувчининг олдига қўйилган бўлиши шарт. Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Бирор нарсанинг, мисол учун, уловнинг устидаги маййитга ҳам жаноза ўкилмай- ди. Имомнинг орқасида турган маййитга ҳам жаноза намози ўкиб бўлмайди.

4. Аввал хаёт бўлиши шарт. Ўлик туғилган болага жаноза ўкилмайди.

5. Маййит пок бўлиши шарт. Ювилмаган ёки таяммум кил-

дирилмаган маййитга жаноза ўқиб бўлмайди.

6. Ҳанафий мазҳабида шахидга ҳам жаноза ўқилади.

Жаноза намозининг вакти катъий чегараланмаган, факат маййитга кун чикаётган, кун ботаётган ёки киёмда турган пайт- да намоз ўкиб бўлмайди, яъни бомдод намозидан кейин то куёш чикиб бўлгунича ва аср намозидан кейин то куёш ботиб бўлгу

нича хам жаноза намози ўкиш мумкин эмас. Тўртинчи фарз маййитнинг дафин.

Ҳар бир маййитни жон берган еридаги кабристонга дафн ки-

лиш мандубдир. Агар бир ёки икки мил масофага олиб борса хам, жоиз.

Маййитни ювиб, кафанлаб бўлгандан кейин тобутга чалкан ча килиб ёткизилади.

Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир.

Тобут кутар- моқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидаги чап дастани ўнг елкасига қўйиб, ўн қадам юради. Кейин орқага ўтиб, тобут- нинг орка чап дастасини ўнг елкасига олиб, ўн кадам юради. Сўнгра бошқа тарафдан хам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобут ўта эҳтиром билан кўтарилади.

Жанозадаги суннат амаллар қуйидагилар:

1. Жанозани тезлатиш.

2. Жанозага эргашиш.

Бу нарса уч амалдан: жаноза намозини ўқиш, қабргача бир- га бориш ва дафндан кейин маййитнинг ҳаққига дуо қилишдан иборатдир.

3. Хушуъли бўлиб, ўлимни ўйлаб бориш. Жанозада иштирок этаётган одам турли гапларни гапириши, кулиши ва дунё ташвишида бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, овоз чикармай борилади. Ичида зикр қилади ва ибрат олишга

харакат килади.

4. Аёл кишининг тобути устидан каттарок мато билан тўсилади.

5. Жанозада иштирок этувчилар тобутнинг орқасида борадилар.

6. Жаноза билан борганлар уни елкадан ерга қўйганларидан

кейингина ўтирсалар, жоиз.

Жанозадаги макруҳ ишлар куйидагилар:

1. Намоз ва дафнни ортга суриш.

Намозга одам кўпроқ тўплансин, деган ва шунга ўхшаш ба- хоналар билан ҳам бу ишларни кечиктириб бўлмайди. Фақат маййитнинг яқин валийсини кутиш мумкин, холос.

2. Маййитни кўтариб келганлар тобутни елкаларидан куйма-

гунларича, ўтириб олиш ҳам макрух. Тобут ерга қўйилганидан кейин эса тик туриш макрух. Тобут- ни кутариб ўтаётганларини кўрган одам хам урнидан турмайди.

3. Кабристонга боришда маййит кўтариб борилгудай булса, иштирокчиларнинг бирор нарсага миниб боришлари макрух. Кай- тишда улов минсалар, жоиз.

4. Жанозада иштирок килувчиларнинг ғала-ғовур қилишла- ри, зикр, кироат ила овоз кўтаришлари ва бақир-чақир килиш-

лари жоиз эмас. Жанозада жим туриб, сукут сақланади. Ўлим ҳакида тафаккур қилинади.

5. Оловли нарсаларни кўтариб олиш, исириқ тутатиш каби

ишлар ҳам мумкин эмас.

6. Жанозанинг ортидан аёлларнинг бориши хам макрухи

таҳримийдир.

7. Бошқа миллат ва дин вакиллари жанозада қиладиган амал- ларни, масалан, гулдаста кўтариб олиш каби ишларни килиш хам макрухдир.

Маййитни дафн килиш ҳукми ва уни тезлатиш:

Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши би- лан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Кабристон- га дафн килиш афзал. Қабристонларнинг афзалига дафн килиш мустаҳабдир. Кўп аҳли солиҳлар ва шаҳидлар дафн қилинган кабристон афзал ҳисобланади.

Кариндошларни бир жойга қўйиш мустаҳабдир. Бу ишлар уларни

зиёрат килиш ва ҳақларига дуо килишни осонлаштиради.

Кабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш:

1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман киладиган ва жасадни

йирткич хайвонлар еб кетишидан саклайдиганидир.

2. Кабрни иложи борича чукур ва кенг қилиш мандубдир.

3. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрнинг чукурлиги одамнинг кўкрагигача бўлгани афзалдир. Унинг узунлиги маййитнинг узун- лигича бўлади. Кенглиги маййит бўйининг ярмича бўлса, яхши.

4. Лахад килиб казилган кабр шаққ(ёрма кабр)дан афзал эка- нига фукаҳолар иттифоқ қилишган. Ер қаттиқ бўлса, лахад ки-

лиш, юмшоқ бўлса, шаққ қилиш афзал, деганлар ҳам бор.

5. Дафида ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб, унга уч сиким тупрок ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз

алайхиссаломнинг шундай қилганлари ривоят килинган.

6. Кабрнинг усти бир карич миқдорида кўтарилади.

7. Кабрнинг усти туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.

8. Кабрни гипс билан суваш, устига бино килиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб колиш, масжид килиш, уни упиш, тавоф ки- лиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макрухдир.

9. Кабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош кў йиб белгиланса, жоиз.

10. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.

Кабрларни эхтиром қилиш тартиби:

Барча фуқаҳолар қабрларни эҳтиром қилиш суннат экани га иттифок килганлар. Қабрларнинг эҳтироми куйидагилардан иборат:

1. Кабрнинг устига ўтириб, устида юриб ёки казои хожат ки- либ булмайди. Ҳанафийлар: «Зарурат юзасидан, қироат қилиш учун ўтирса бўлади», дейишган.

2. Кабр ичида маййитнинг суяги борлиги гумон қилинса, уни очиб бўлмайди. Қабр қазилаётганда эски суяклар чикиб колса, уларни авайлаб кўмиб қўйилади. Зинҳор суяклар синдирилмайди. Факат зарурат юзасидан қуйидаги ҳолатлардагина кабрни

очишга рухсат берилади: – Маййит ювилмасдан ёки кафансиз кўмилган бўлса, ҳолати ўзгармай туриб, очса бўлади.

– Кафан ёки ер зўрлик билан тортиб олинган бўлса-ю, эгала- ри хакини олмай, ўзини берасан, деб туриб олганида.

Бошка маййитни кўмиш ёки жомеъ масжидни кенгайти- риш учун зарур бўлиб қолса, эски кабрни очиш мумкин. Кабр- даги жасад чириб, тупроққа айланиб кетган бўлса, унинг ўрнига бино курса ёки экин экса бўлади.

– Маййит билан бирга мол, тақинчоқ дафн қилинган бўлса ёки бировнинг моли тушиб кетган бўлса ва у талаб килса, қабр- ни очса булади.

– Бировнинг гавҳарини ютиб юборган одам ўлса ва гавхар- нинг эгаси талаб килиб туриб олса, ўликнинг қорнидан унинг гавҳари олиб берилади. – Ҳомиладор аёл ўлса-ю, ичида боласи қимирлаб турса,

унинг корнини ёриб, бола олинади.

3. Дафидан кейин маййитни кўчириш мутлақо мумкин эмас.

4. Кабрнинг устига сув сепиш мандубдир. Ҳўл шохларни ва райхон каби нарсаларни кабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни курмасдан юлиш макрухдир. Чунки хул набототнинг тасбеҳидан маййитга фойда етиб туради.

5. Зарурат юзасидан бир қабрга биттадан ортик маййитни ку- -йиш мумкин. Уларнинг афзали қиблага яқин қилиб қўйилади. Икки маййитнинг орасига тупрокдан тўсиқ қилинади. Маййит чириб, тупрокка айланиб кетган бўлса, унинг каб-

рига бошка маййитни қўйиш жоиз. Қабрдаги маййитнинг кай

даражада чиригани ернинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Бу ҳакда

биладиган кишилардан сўралади.

Дафннинг ҳукмлари қуйидагилар:

1. Дафннинг кайфияти.

Жаноза (маййит) қабрнинг қибла тарафига қўйилади. Уни кабрга кўювчи ҳам қиблага қараган ҳолда бўлади ва қабрга аста кўяди. Кабр ичига маййит кибла томонидан киритилади. Уни куювчи «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллахи» дейди. Май- йитни киблага юзлантирилади.

Маййитнинг бош ва оёк тарафидаги кафан тарқалиб кетмас лиги учун боғланган боғичлар ечилади. Маййит ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб ётқизилади.

Эркак кишини эркаклар қабрга қўядилар. Уларнинг адади

чегараланган эмас. Энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини

ўкиш ҳаққига эга бўлган яқинларидир.

Аёлларни факат маҳрамлари кабрга кўяди. Бошқалар, жум- ладан, гўрковлар аёлларни қабрга қўйишлари мутлақо мумкин эмас. Агар махрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса, дафига кодир аҳли солиҳ, қари кишилар қўйишади.

Кабрда маййитнинг тагига бирор нарса солинмайди. Бошка нарсалар, турли ёзувли нарсалар ҳам қўйилмайди.

Кабрнинг оғзига хом ғишт терилади. Пишган ғишт ва ёгоч куйиб булмайди. Кейин устидан тупрок тортилади. Қабр якини- да турганлар унга уч сикимдан тупрок ташлашлари мустаҳаб- дир. Бир гурух одамларнинг дафндан кейин туриб, маййитнинг хаккига дуо килишлари мустаҳабдир.

2. Дафн макони.

Аввал айтиб ўтилганидек, маййитни қабристонга дафн ки- лиш афзалдир. Маййит зиёратчиларнинг дуоларидан фойда олиб туради.

Мусулмон киши ғайримусулмонларнинг қабристонига, ғайри-

мусулмон эса мусулмонларнинг қабристонига дафн қилинмайди.

Денгизда ўлган одамни киргокка олиб чиқиш имкони бўлма- са, ювиб, кафанлаб, намозини ўқиб, сувга туширилади.

3. Дафн муддати.

Маййитни кундуз куни, нафл намоз ўкиш макруҳ бўлмаган вактда дафн килиш афзалдир. Кечаси дафн килиш хам жоиз.

4. Дафн пайтида айтиладиган нарса.

Маййитни қабрга кўяётган киши: «Бисмиллаҳи ва алаа мил- лати Расулиллахи соллаллоху алайҳи васаллам», дейди. Бошқа дуоларни килса ҳам яхши.

5. Кабрни тўсиш.

Аёл кишининг дафни пайтида унинг кабри бирор мато билан

тусиб турилади.

6. Тобут ёки сандиқ ила дафн қилиш.

Ернинг сувли бўлиши, денгизга дафн қилишдан ўзга чора йуклиги каби узрли ҳолатларда тобут ёки сандикда дафн килиш жоиз. Дафндан сўнг дафн қилинган шахсга мағфират тилаб дуо кили-

нади. Имом Жалолиддин Суютий «Шарҳис-Судури бишарҳи хо-

лил мавта вал кубури» китобларининг «Дафн пайтида айтиладиган нарсалар» бобида, жумладан, қуйидагиларни келтирадилар:                                                                                                                                                                                       

Тобароний Абдурраҳмон ибн Алаа ибн Лажлаждан ривоят қилади:

«Отам менга:

«Качон мени лаҳадимга куйсанг, «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллахи (соллаллоху алайхи васаллам)», дегин. Сўнгра устимга тупрок тортгин. Кейин бош тарафимда Бакаранинг аввали ва охирини қироат килгин. Мен Расулуллох солаллоху алайҳи васалламнинг шуни айтганларини эшитганман», деди».

Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайхи куйидагиларни ёзади: «Мусулмонлар барча асрларда хеч кандай инкорсиз жам- ланиб, ўликларига қироат қилиб келмокдалар. Демак, бу нарса

ижмоъ бўлади».

Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам: «У (Таборак сура- си) ман килувчидир. У нажот берувчидир. Унга кабр азобидан нажот беради», деганлар. Шунинг учун бизда дафндан кейин Таборак (Мулк) сурасини кироат қилиш одат бўлган.

Кабрларни зиёрат қилиш:

Ахли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича рух, яъни баёнга, нутк килишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йук бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, хам баданга бўлади. Рух бадандан ажраганидан кейин неъматлани- ши ёки азобланиши давом этади.

Маййитлар ўзларининг тирик якинларининг ҳолини билиб

турадилар. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишлари-

дан хафа бўлишади. Маййитлар ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш килса, фойда, мункар иш килса, озор олади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар: аёлларнинг кабрларни зиёрат килиши жоиз эмас, деган.

Кабр зиёрати жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари

бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади. Зиёратчининг Йасин сурасини кироат килиши мандубдир.

Маъқал ибн Ясар розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Ўликларингизга Йасинни қироат қилинглар», дедилар».

Ахмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар. Шунингдек, Фотиҳа сурасини, Бақара сурасининг аввалидан «муфлиҳун»гача, Курсий оятини, «Аманар-расулу»ни, Таборак сурасини, Такасур сурасини, «Кул аъузу бироббил фалак» хам- да «Кул аъузу бироббин-нас»ни уч мартадан ва Ихлос сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам яхши бўлади. Қироатнинг

савобини ўтганларга бағишлаб дуо килинади.

Аёлларнинг зиёратига уларга хос йиғи-сиғи, ношаръий иш- лар бўлмаслиги шарт қилинган.

Таъзия ва унга боглиқ нарсалар:

«Таъзия» сузи сабрга чақириш, тасалли бериш ва кўнгилни кутариш маъноларини билдиради. Таъзия билдириш маййит аҳлига тасалли бериш, уларни сабрга чакириш, казои кадарга рози бўлишга тарғиб қилиш ва ажр олишга ундаш ила бўлади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

<<Набий соллаллоху алайхи васаллам:

<<Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша (мусибатзадага) берилган ажрича ажр берилади», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Суннат буйича, хох дафндан олдин, хоҳ дафндан кейин бир марта таъзия изҳор қилинса бўлди. Умуман, мусибат етган одамга ҳамдардлик қилиш, таъзия изҳор этиш савобли иш.

Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан, у отасидан, у бобосидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Қайси бир мўмин биродарига мусибатида таъзия изҳор килса, албатта, Аллоҳ унга қиёмат куни каромат кийимла- ридан кийдиради», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган. Шунинг учун бошига мусибат тушган кишиларга таъзия

билдиришга алоҳида эътибор бериш керак. Таъзия дафндан кейин уч кунгача бўлади. Чунки Расулуллох алайхиссалом мотамнинг уч кун бўлишини таъкидлаганлар. Сафарда бўлган одам уч кундан кейин, келганидан сўнг таъзия

билдирса ҳам бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича, таъзия учун масжиддан бошка жойда уч кун ўтирса бўлади. Биринчи куни афзал. Таъзия асо- сан мусибат етган уйда булади.

Таъзияда турганлар ва унга келганлар хафаликни изҳор ки- либ, улимни ўйлаб, ичларида зикр айтиб туришлари керак. Таъ- зияга келганлар Куръони карим оятларидан тиловат килиб ту- риб, дуо килишлари яхши бўлади.

• Аёллар эри ёки яқин қариндошлари вафот этганда, мотам тутишади.

«Мотам» – арабча «хидод» ёки «ихдод» сўзининг таржимаси бўлиб, луғатда «хафалик учун зийнат ва унга ўхшаш нарсалар- дан ўзини ман қилиш» деганидир. Шаръий истилохда эса аёл кишининг махсус муддатда ва махсус ҳолатларда ўзини зийнат ва шунга ўхшаш нарсалардан ҳамда ўз уйидан бошқа жойда ту- нашдан ўзини ман килиши мотамдир. Бундан шариатда эркак- ларга мотам тутиш буюрилмагани келиб чикади. Аёл киши эрига тўрт ою ўн кундан, эридан бошқа яқин ка-

риндошларига уч кундан ортиқ мотам тутмайди.

Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоху анхудан ривоят қилинади:

<<Менга Зайнаб бинти Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У:

«Набий соллаллоху алайхи васалламнинг жуфти ҳалол- лари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошка хушбуй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб курди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, <<Аллохга касамки, ҳозир хушбуй нарса суртадиган холим йук, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон кел- тирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Факат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Аёл кишининг эридан бошка яқин қариндошларига уч кун мотам тутиши бошқа ҳадисларда ҳам баён килинган. Жумла- дан, Зайнаб бинти Жаҳш розияллоху анхо онамизнинг акала- ри вафот этган пайтида худди Умму Ҳабиба онамизга ўхшаб йул тутганлари саҳиҳ ривоятларда келган. Аёл кишининг эри- дан бошкага уч кундан ортиқ мотам тутишига рухсат йўқ.

Худди юкорида келтирилган ривоятнинг ўзи ва шунга ўхшаш ри- воятларга биноан аёл киши эри ўлганда, тўрт ою ўн кун мотам тута- ди. Унинг мотами ва иддаси бирга ва бир хил муддатда булади.

Эри ўлган аёлга мазкур эр ҳурматидан, бирга ўтказилган ни кохли хаёт ҳурматидан мотам тутиш жорий қилинган. Зотан, никох робитаси мукаддас робитадир. Бу боғланиш Аллоҳ таоло- нинг номи билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан, мусулмонларнинг гувоҳлиги билан қурилган боғланишдир ва ўзига яраша ҳурматга сазовордир. Мана шу нар- салар хурмати юзасидан вафот этган эрга мотам тутилади. Шу- нингдек, бу ишда марҳумнинг қариндошлари кўнглига қараш

хам бор. Уларга вафот этган яқинларининг ёстикдоши эрининг ўлимидан кейин ясан-тусан килиб юриши оғир ботиши мумкин. Буларнинг устига, никоҳ ҳар бир никохланган шахс учун ул- кан неъматдир. Ана ўша улкан неъматнинг завол бўлиши ҳар канча мотамга арзийди.

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Биз бирор маййитга уч кундан ортик мотам тутишдан нахий килинган эдик. Факат эрга турт ою ўн кун эди. Сурма куймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Факат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, качонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига (хушбуй суюкликка) рухсат берилган эди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Бу ривоятда мотам тутаётган аёл килмаслиги лозим бўлган:

сурма куймаслик, хушбуй нарса суртмаслик ва бўёқли кийим киймаслик каби баъзи амаллар ҳам зикр қилинмокда. Уламо- ларимиз далил ва хужжатларни кунт билан ўрганиб чикиб, аёл киши мотам тутиш давомида қилиши лозим бўлган қуйидаги амалларни баён этишган:

• Мотамдаги аёл шариат ва урфда зийнатланиш – яса- ниш дея эътибор қилинадиган ва бошкаларнинг эътиборини ўзига қаратадиган нарсалардан четда бўлади.

Мазкур нарсалар унинг баданига оид бўладими ёки кийи

мига ва такинчокларига оид бўладими, фарки йўқ. Шунингдек,

бошка эрга тегишга оид бирор нарса бўлмаслиги керак. Эрининг уйида тунаши лозим.

• Мотамдаги аёл баданига хушбўй нарсалар, хинно (хина), сурма, упа-элик, турли зийнат малҳамлари (кремлари) ва уш буларга ўхшан нарсаларни суртмайди, сепмайди.

Факат даво учун суртса бўлади. Хушбўйланмаган, тишлари- нинг ораси очиқ тароқ билан сочини тараса бўлади.

• Мотамдаги аёл мотам давомида одатда ясанишга мўлжалланган кийимларини киймайди.

Хусусан, гулли ва ранги эътиборни тортадиган кийимларни киймаслиги керак.

«Мотамдаги аёл мотам давомида кора ёки кўк рангдаги кийим кийиши керак» деган гаплар йўқ. Аввалдан кийиб юрган кўк ёки қора рангли кийими булса ва

урфда ясаниш ҳисобланмаса, кийса бўлади. • Мотамдаги аёл мотам давомида ясаниш учун тақила-

диган барча тақинчоқларни тақиши мумкин эмас.

• Мотамдаги аёл мотам давомида юкорида ман қилинга- нидан бошка ишларни, шахсий озодаликка оид ювиниш, кўл- тик ва бошка жойларини тозалаш, уйни безаш каби ишлар- ни бемалол қилаверади.

• Мотамдаги аёл мотам давомида эри билан бирга яшаган уйда яшайди.

Уй ўзиникими, ижарага олинганми, бунинг фарқи йўқ.

Фуройъа бинти Молик ал-Худрий розияллоҳу анҳодан ривоят

«У киши Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг ҳузурларига Бану Худрадаги ўз аҳлига қайтишни сўраб кел- ди. Чунки эри қочиб кетган кулларини кувлаб бориб, Кад- дум томонда уларга етиб олганида, улар томонидан катл этилган эди.

«Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз аҳлимга қайтишимни сўрадим. Чунки у (эрим) менга ўзи молик бўлган маскан ҳам, нафақа ҳам қолдирмаган эди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам «Майли», дедилар. Мен чикиб, ҳужрага ёки масжидга етганимда, у зот мени чақирдилар ёки (чақириб келишга) амр қилдилар. Мен у зотнинг ҳузурларига чақирилдим. У зот менга:

«Нима дединг? – дедилар. Мен эрим ҳақидаги қиссани у зотга такрорладим. Шунда у зот: Токи Китобда ёзилган нар- са – белгиланган муддат етгунча уйингда тур», дедилар. Мен у ерда турт ою ўн кун идда ўтирдим. Бу ҳақда Усмонга хабар бердим. У ҳам шунга эргашди ва шунга биноан хукм

чиқарди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Бу хадисда идда ҳақида сўз борган бўлса ҳам, аввал айтгани-

миздек, идда билан мотам бирга бўлади.

Маййитга йиглаш ва шунга ўхшаш ишлар: Маййитга овоз чиқармасдан, нолойиқ гапларни айтмасдан йиғлаш мумкин. Овоз чикариб йиғлаш, дод-вой қилиш, ўзини уриш, кийимини йиртиш каби ишлар мутлақо мумкин эмас.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бақириб йиг ловчи, сочини олдириб ташловчи ва кийимини йиртувчи аёллардан юз ўгирганлар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Мусибат етиб, якин кишиси вафот этганида, юқоридаги ха- дисда айтилган ишларни қилувчи аёллардан Пайғамбаримиз

соллаллоху алайхи васаллам воз кечганлар. Яъни, улар менинг умматим эмас, деганлар. Чунки мазкур ишларни килувчилар Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг умматларига хос бўлмаган ишларни қилган ҳисобланади.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Ҳаққига йиғланган киши ҳаққига йиғланган нарса би лан азобланади», дедилар». Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

–

Улган одамнинг оркасидан айтиб йиғлаш ўликка фойда бер-

майди, балки унинг кабрда азобланишига сабаб бўлади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййитга шеър ва бошка услуб би-

лан марсия айтиш мумкин, аммо мақтовни ҳаддан ташқари оши-

риб юбормаслик шарт. Мусибатзадалар сабр қилишлари, казои

қадарга рози бўлишлари ва ўтганларига дуода бўлишлари лозим. • Маййитнинг яқинлари унинг вафотини Аллоҳ таоло- нинг казои қадари дея таслим бўлиб қабул қилишлари ва му- сибатларига сабр қилишлари лозим.

Мусулмон одам якин кишиси вафот этиб, мусибат етганида сабр килади, Аллохга дуолар килади, Аллох таолонинг казони кадарига рози бўлади. Мусибатга чидамай, бақириб йиғлаш, бидъат-хурофотга берилиб, сочини олдириб ташлаш ёки кийим- ларини йиртиш эса мушрика, кофира аёлларнинг ишидир. Аллох таоло Бакара сурасида марҳамат қилади:

 «Улар ўзларига мусибат етса, «Биз Аллохникидирмиз ва биз Аллохга кайтувчилармиз», деганлардир. Ана ўшаларга

Роббларидан салавотлар ва рахмат бор. Ана ўшалар, ўша- ларгина хидоят топганлардир» (156-157-оятлар). Мусибатнинг энг катталаридан бири якин кишиларнинг ўли-

мидир. Ким ана шундай мусибатга учраса, сабр қилган ҳолда

<<Инна лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун» дуосини айтса, маз-

кур даражага эришар экан.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламнинг «Қайси бир бандага мусибат етганда, «Инна лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун. Аллохуммаъжурни фи мусийбати вахлуф ли хой- ром минха» деса, албатта, Аллох унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим. Абу Салама вафот этганида, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга амр қилганидек айтдим. Аллох менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни берди».

Муслим, Термизий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Дуонинг маъноси: «Албатта биз Аллохникимиз ва албатта, Унга кайтувчимиз. Аллоҳим, менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини бергин». Маййитнинг аҳлига таом қилиб бериш:

Мусибатзадаларга уларнинг якинлари ва қўшнилари таом

такдим килишлари мустаҳабдир.

Абдуллох ибн Жаъфар розияллоху анхудан ривоят килинади: «Жаъфарнинг ўлими хабари келганда, Набий соллалло

ху алайхи васаллам: «Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Чунки улар- ни машгул киладиган нарса келиб колди», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Дафндан кейинги биринчи уч кунда маййит ахлининг бош- каларга таом қилиб бериши макрухдир. Агар меросхўрлар ичи- да балогатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом килиб бе- риш ҳаромдир.

Маййитга савоби етадиган нарсалар: Маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданий-мо- лиявий ибодатлардан манфаат олишига барча уламолар иттифок килишган.

Яхё ибн Саъиддан ривоят қилинади: <<Саъийд ибн Мусаййаб: «Албатта, киши ўзидан кейин боласининг килган дуоси ила (охиратдаги даражаси) кута- рилади», дер ва икки қўлини осмон томон кўтариб ишора Имом Молик ривоят қилган.

килар эди».

Абу Хурайрадан ривоят килинади:

<<Маййит улганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Шунда у:

 «Эй Роббим, бу нимадан?» дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

<<Саъд ибн Убоданинг онаси у йўқлигида вафот этди. Шунда у:

<<<Эй Аллоҳнинг Расули, онам менинг йўқлигимда вафот этди. Агар унинг номидан бирор нарса садақа қилсам, унга манфаати бўладими?» деди.

«Ҳа», дедилар у зот.

«Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, мевали боғим унга сада- ка бўлсин», деди».

Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Ҳанафийларнинг кучли қавллари бўйича, қорилар кабрнинг ол- дида ўтириб кироат қилса бўлади. Бошқа жойлардаги қироатнинг савоби етиши ҳақида ҳам шубҳа йўқ. Чунки Куръон қироати бўлган жойга рахмат ва барака нозил бўлади. Куръон қироатидан кейинги дуонинг кабул бўлиши осон. Тўрт мазҳабнинг барчаси Курьон ки- роатининг савоби ўтганларга етишига иттифоқ қилган.

Бизда турли сабабларга кўра, хусусан, ўтган даврда дин таъ- лимотларидан узоклашиб кетиш оқибатида ўтганларни йўқлаш деганда, «уч», «етти», «йигирма», «қирқ», «эллик икки», «йил оши», «пайшанбалик» ва бошқа номлардаги худойи ва маросим лар тушуниладиган бўлиб қолган. Бу каби маросимлар кўзга кў- ринадиган, бировлар биладиган бўлгани учун, «одамлар гапир- масин», «маҳалла нима дейди» каби мулохазалар юзасидан хам килинади. Яна бунда бошқаларга ўзини кўрсатиш имкони хам бор. Энг асосий омиллардан бири осон кутулиш. Шу ишларни килиб куйиб, бурчни адо этдим, деган даъво килинади.

Аслида эса маросим ўтказиш тирикларнинг вафот этганлар учун қиладиган ишлари рўйхатида энг охирги ўринда туради. «Уч», «йигирма», «кирк», «йил» ва бошка номлар билан атала- диган маросимлар эса шариатда умуман йўқ. Катта китоблар- да хам, кичикларида ҳам, арабчасида ҳам, ажамчасида хам бу номларнинг бирортасини топиб бўлмайди. Китобларда «Мотам муносабати ила килинадиган таом «вазийма» дейилади» деган гап бор, холос. Лекин ўша вазийманинг куни, ҳажми, унга пи- шириладиган таомнинг тури ва бошка нарсалари белгиланган эмас. Бундай эхсонни киши ўзидан, оиласидан, қарамоғидаги- лардан орттирганида, балоғатга етмаган болаларнинг хаккини аралаштирмай, кўнгли истаган пайтда қилиши мумкин. Бунга

турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт. Утганларни, хусусан, ота-оналарни йўқлаш, руҳларини шод килиш ва ортларидан савоб юбориш ҳақида сўз юритилар экан, куйидаги ҳадиси шарифни ёдга олиш зарур бўлади.

Анас ибн Моликдан эшитган кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар:

<<Албатта, амалларингиз ўлган яқинларингиз ва карин- дошларингизга кўрсатилур. Агар яхши бўлса, улар башо- рат олурлар. Агар бошқача бўлса: «Аллоҳим, бизни хидоят килганинг каби хидоят килмай туриб, уларни ўлдирмагин», дейишади».

Ахмад ривоят қилган.

Демак, вафот этган ота-онамиз ва якинларимизни ёдлаши- миз йилда бир ёки икки марта ёзиладиган дастурхон пайтидаги на эмас, ҳамиша, хар лахзада бўлиши лозим.

Манба: «Ижтимоий одоблар китоби» (427-450-бетлар)

[carousel-horizontal-posts-content-slider]