Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / ВЛАДИК УСМОН БЎЛДИ

ВЛАДИК УСМОН БЎЛДИ

«Сиз бизга кераксиз!»

Мамлакатимизда 2022 йил муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди. Дарҳақиқат, янги йил йил ҳам ўтган йилларнинг мантиқий давоми сифатида халқимизни эъзозлаш, инсон шаъни ва қадр-қиммати улуғ эканини амалда исботлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Куни кеча Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ” масжидида “Сиз бизга кераксиз!” акцияси доирасида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.

Кўнгли ўксик, кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам қилишнинг савоби улуғ. Бу борада юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар Ислом таълимотига ва инсонийлик мезонларига ҳамоҳангдир.

Бундай хайрия тадбирларининг аҳамияти шундаки, унда адашиб бошқа дин вакиллари тарғиботига учиб, йўлдан адашган айрим кишилар гувоҳлар олдида шаҳодат калималарини айтиб, Ислом неъматига, ҳидоят инъомига мушарраф бўлишмоқда. Ана шундай 3 нафар аёл юртдошларимиз гувоҳлигида имон келтирди. Қувонарлиси, Владик исмли йигит янги отини Усмон қўйиб, Ислом ва ҳидоят неъматига сазовор бўлди.

Тадбир иштирокчиларига Абдулазим Зиёуддиннинг “Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?” китобларининг I ва II жилдлари ҳамда “Намоздаги зикрлар, дуолар ва тасбеҳлар” платакатлари ҳадя қилинди.

Ҳомийлар жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга қишки иссиқ кийим-кечаклар тарқатдилар.

Тадбир сўнгида гўзал дастурхон ёзилиб, ош улашилгани йиғилганларни мамнун этди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]