Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ТАБАРРУК – ШИРКМИ?

ТАБАРРУК – ШИРКМИ?

Улардан бири: авлиёлар ва солиҳлар ила табаррук қилиш ширк, дейди.

Биз унга жавобан Қуръон ояти ва мўътамад муфассир қавлини келтирамиз.

Муфассирларнинг энг машҳурларидан бўлмиш ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Мусо ва Хизр алайҳимассалом орасида бўлган воқеани келтиради.

«Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ. Мана шу сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвилидир, деди».

(Каҳф, 82).

Ибн Касир айтади: «Оятдаги «Уларнинг оталари солиҳ одам эди» қавлида зикр этилган солиҳ инсон зурриётлари учун вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради. Унинг ибодатлари баракаси шафоати ўлароқ дунёда ҳам охиратда ҳам зурриётларига етиб туради.
Жаннатдаги даражалари улар сабабли баланд бўлади.

Бу ҳақида Қуръон оятлари ва набавий суннатлар ворид бўлган.

Саид ибн Жубайр, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича ушбу девор остидаги ҳазина у икки бола учун ўзларининг солиҳлиги сабабли эмас, балки оталарининг солиҳлиги сабабли сақлаб турилган.
Ушбу солиҳ ота икки фарзанднинг еттинчи оталари бўлган!

Тафсири ибн Касир. (1/186-187).


Аҳли сунна ва жамоа уламолари наздида авлиёлар ва солиҳларни табаррук этиш жоиз ва савобли амал ҳисобланиб, бунга кўплаб далиллар мавжуддир.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

[carousel-horizontal-posts-content-slider]