Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ТИББИЙ КЎРИК ЖУДА ЗАРУР!

ТИББИЙ КЎРИК ЖУДА ЗАРУР!

Оила – жамиятнинг асосий бўғини. Жамиятга соғлом инсонларни етказиб бериш, мустаҳкам оилани бунёд қилиш билан бошланади. Шу боис турмуш қураётган икки ёшнинг никоҳдан аввалги тиббий кўрикдан ўтиши жуда зарурдир.

Аммо бугун ҳатто тиббий кўрикдан ўтишда ҳам “таниш-билиш”, “қистир-қистир”лар учраётгани киши дилини хуфтон қилади. Биродарлар, шошилмайлик! Мулоҳаза қилиб кўрайлик. Ахир, биз ана шу пулимизга касаллик сотиб олаётган бўлмайлик, тағин?!

Янги оила барпо қилиш – маҳбуб амал. Лекин замона зайли билан бугунги кунда юқумли, ирсий хасталиклар кўпайиб, бутун инсониятни ташвишга солаётган бир пайтда шошмасдан тиббий кўрикдан ўтиш ҳамманинг, айниқса, ота-оналарнинг зиммасидаги масъулиятдир. Зеро, соғлом фарзандларнинг дунёга келиши, аввало, Аллоҳнинг фазли, сўнгра биз тутган сабабларга боғлиқ.

Шу боис ҳадиси шарифда:

اَلْمُؤْمِنُ الْقَوِيُّ خَيْرٌ وَأَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنَ الْمُؤْمِنِ الضَّعِيْفِ

(رواه  الإمام مسلم)

яъни: “Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир” (Имом Муслим ривояти).

Хуллас, никоҳдан олдинги тиббий кўрик шифокор ёки ҳамшираларга эмас, балки сизу бизга, фарзандларимизга керак. Шуни унутмайлик.

Абдурашид РУСТАМОВ,

Нурафшон шаҳри бош имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]