Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Рўзанинг турлари

Рўзанинг турлари

Рўзанинг турлари тўрттадир:


І. Лозим рўза.
Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади. Фарз рўза хам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади. Тайинли фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Тайинли бўлмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзасидир. Вожиб рўза хам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади. Тайинли вожиб рўза – муайян назр рўзадир. Тайинли бўлмаган вожиб рўза – мутлақ, назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазосини тутишдир.

ІІ. Харом рўза.

Бу турдаги рўзани ханафийлар «макрухи тахримий» хам дейдилар. Бундай рўзалар бир неча хилдир:

1. Аёл киши эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши.

Шак куни рўза тутиш. Рўза хайити куни, Курбон хайити куни ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш. Хайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши. Рўза тутса халок бўлишини билиб туриб рўза туттан одамнинг рўзаси.

III. Ихтиёрий рўза.

Ханафий мазхабида ихтиёрий рўза учта: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади.
Суннат рўза – Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг туққизинчи ва унинчи кунининг рўзаси суннат хисобланади. Мандуб ёки мустахаб – Расулуллох, соллаллоху алайхи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза: Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш. Хар ойдан уч кун тутиш. Хафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш. Шавволдан олти кун тутиш. Арафа кунини тутиш. Арафадан олдинги саккиз кунни тутиш. Шабон ойида тутиш. Нафл рўза – мазкурлардан бошқа тутишга тартиб қилинган рўзалар.

IV. Макрух, рўза.

Бу хилдаги рўзани ханафий мазхабида «макрухи тан-зихий» хам дейилади. Улар қуйидагилардир: Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. Шанба кунининг ёғиз ўзининг рўзасини тутиш. Наврўз куни рўза тутиш. Мехрижон куни рўза тутиш. Хар куни рўза тутиш. Гапирмасдан рўза тутиш. Улаб рўза тутиш. Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИ?

Рўза тутиш уч холатда лозим бўлади: Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. Каффоротлар лозим бўлиши ила. Мусулмон киши бировни хато ила ўлдириб қўйса, қасамига хилоф қилса, Рамазон рўзасини билиб туриб қасдан тутмаса ёки очиб юборса, зихор қилса, каффоротига рўза тутиши вожиб бўлади.

3. Назр қилиш билан.

Бир киши бир кунми ёки бир ойми Аллох, таоло учун рўза тутишни назр қилса, унга ўша рўзани тутиб бериш вожиб бўлади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]