Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДА ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДА ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни Янгийўл шаҳрида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси филиали очилди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвиддин домла Нортожиев, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Исломжон домла Озотов, Тошкент ислом институти Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси раҳбари Жаҳонгир Рўзиев ва бошқалар иштирок этди.

Ўқув-курсларида тўртта гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Учта гуруҳда эркаклар таълим олаётган бўлса, биттасида хотин-қизлар Қуръон ўрганишмоқда.

Малакали мутахассислар тингловчиларга сабоқ беришга киришди.

Аллоҳ таоло ўқув-курсларини хайрли ва бардавом қилсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]