Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Тилни жиловлаган саҳобалар

Тилни жиловлаган саҳобалар

Молик Зайд ибн Асламдан, отасидан ривоят қиладилар: “Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳузурларига кирсалар, тилларини қўллари билан тортиб турган эканлар.

– Ҳой, Аллоҳ мағфират қилгур, секинроқ! – дедилар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

– Мени балоларга гирифтор этган мана шу бўлади! – деб жавоб бердилар Абу Бакр розияллоҳу анҳу”.

Ибн Бурайдадан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг тилларини ушлаб шундай деяётганларининг гувоҳи бўлдим: “Шўринг қурғур! Фақат яхши сўзларни сўзла – ўлжа оласан ёки ёмон гап-сўздан сукут қил – саломат қоласан. Акс ҳолда, билгинки, пушаймон бўласан!” Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди:

– Эй Абу Аббос! Нега ундай деяпсиз!

– Айтишларича, Қиёмат кунида инсоннинг энг ёмон кўрган ва ғазабини сочган аъзоси ўзининг тили бўлар экан. Фақат яхши нарсаларни ёздирган бандагина бу ҳолга тушмайди”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Яккаю Ёлғиз илоҳ бўлмиш Аллоҳ номига қасам ичиб айтардиларки, ер юзида узоқ вақт ҳибс этилишга тилдан-да лойиқроқ нарса йўқ!

Ҳасан Басрий айтадилар: “Тил тананинг амиридир. Агар у аъзолар устидан жиноят қилса, аъзолар ҳам жиноятга қўл уради. Агар у яхши бўлса, аъзолар ҳам яхши бўлади”.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Шамсиддинхўжа Сулаймонов тайёрлади

[carousel-horizontal-posts-content-slider]