Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ПРИМОРСК ЎЛКАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ПРИМОРСК ЎЛКАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Рамазон ойи арафасида Зангиота туманидаги “Садр ота” жоме масжиди имом-хатиби Исматуллоҳ қори Арипов Приморск ўлкаси мусулмонлар бошқармаси таклифига биноан ўша ҳудудга жўнаб кетган эди.

Айни кунларда Исматуллоҳ қори Приморск мусулмонларига Қуръони каримни хатм қилиб бериш билан бир қаторда ўша ҳудудга меҳнат қилиш учун кетган юртдошларимиз билан суҳбатлар ҳам ўтказяпти.

Юртдошларимизга Ватанга муҳаббат ҳақида мавъизалар қилиб, жумладан, бундай деди:
– Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Одам Ватанини, гарчи у чўл бўлса ҳам, борича севади. Ватанга муҳаббат туйғуси – савқи илоҳий. Инсон ватанидан бошқа жойда хотиржам бўла олмайди», деган. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен Ватандан айрилиқдек оғир синовга дучор бўлмаганман” (“Ҳулятул авлиё”), деган.

Шундай экан, азизлар, ўзга юртда ҳар биримиз ўз Ватанимизни соғинамиз. Демак, ҳар биримиз Ўзбекистон фуқароси эканмиз, шу муқаддас Ватанга муносиб фарзанд бўлайлик…

Учрашувларда Исматуллоҳ қори юртдошларимизга турли ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик зарурлигини таъкидлаб, уларга Ўзбекистонда расмий фаолият юритаётган интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар рўйхати ёзилган флайерни тақдим этди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]