Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Кўнгилларга меҳр улашиб…

Кўнгилларга меҳр улашиб…

Исломда инсонийлик қадриятлари қадрланади. Азалдан халқимиз меҳр-мурувват кўрсатишга, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга, кам таъминланганларга мадад беришга одатланган.

Ҳадиси шарифларда ҳам хайр-эҳсон энг савобли амаллардан эканлиги таъкидланган. Ади ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз яримта хурмони садақа қилиб бўлса ҳам, юзини дўзах оловидан асрашга қодир бўлса, шу ишни қилсин», дедилар (Имом Термизий ривояти). Яна бир ҳадисда эса бундай дейилади: «Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Булардан эса, ҳар бир мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим, деган фикр келиб чиқади. Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган отинойилар томонидан худудий хотин-қизлар қўмиталари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жойларда истиқомат қилаётган ногиронлар, хасталар, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар ва кекса нуронийларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга турли кўринишдаги хайр-эҳсонлар қилинди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]