Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ ЁРДАМ

ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ ЁРДАМ

Афғонистонликларнинг аксари ночорликда кун кечирмоқда. Жаҳон банки қашшоқликка қарши курашиш мақсадида Афғонистонга деярли 500 миллион доллар ажратди. Бу маблағ қочқинларга ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб – қувватлаш, қишлоқ жойларида электрлаштириш ва йўл қуриш ишларини амалга ошириш, шунингдек ишлаб чиқариш ҳавфсизлигини таъминлашга йўналтирилади. Хусусан, йўл қуриш учун 100 миллион доллар, электрлаштириш учун – 60 миллион, қочқинларни қўллаб – қувватлаш учун – 44 миллиондан ортиқроқ, шаҳарларни ривожлантириш учун эса – 20 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган. Афғонистон молия вазирининг таъкидлашича, бу маблағлар самарали тарзда тақсимланади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]