Ёз – айни пишиқчилик палласи, шу билан бирга, тўйлар мавсуми ҳам. Бугун қай бир тўйхона ёки ресторан олдидан ўтсангиз, карнай-сурнай садоларини эшитасиз. Тўй – бу халқимизнинг кўп минг йиллик қадриятларини, умуминсоний анъаналарини ўзида мужассам эттирган – маросим. Аммо, афсуски, сўнгги йигирма-ўттиз йил мобайнида тўйларимиз фожиага айланиб улгурди. Айниқса, аксарият ҳолларда …
Давоми »Kamoliddin Bababekov
Оилавий ажримлар – жамият таназзули
Бугуннинг гапи Оилага, ёшларнинг никоҳига эътибор қаратган жамиятда доимо соғлом муҳит ҳукм суради, тинч-тотув оилада файз, барака бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда оила қурган кишилар агар фақир ва камбағал бўлсалар, уларни бой қилишни ваъда берган. Нур сурасида бундай марҳамат қилган: “Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва …
Давоми »МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
Қутлаймиз Меҳнатга яраша муносиб рағбат инсонни янгидан-янги марралар сари илҳомлантириб туради. Айниқса, Ислом дини равнақи йўлида қилинган хизмат, мўмин-мусулмонлар маърифатини юксалтиришга қўшилган ҳиссани тақдирлаш кишини руҳлантиради. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида, 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар …
Давоми »Ҳизбут-таҳрирнинг хаёлий “ҳалифалиги” – Исломга ҳиёнатдир!
Замонамиз хаворижлари бўлмиш ҳизбут-таҳрир аъзолари гўё: “Аллоҳ таоло инсон-у жинларни фақат халифаликни тиклаш учун яратган!”, “Аллоҳ таоло хилофат қилмаганни кечирмайди. Ундан бошқа барча гуноҳларни хоҳласа, кечиради”, деб ўз аъзоларининг мияларини заҳарлаб, бутун оламга сафсата сотиб келадилар. Ўзларининг истаган халифаликларини тиклаш йўлида эса ҳар қандай разилликлардан, ҳар қандай гуноҳ-маъсиятлардан, шариат ҳукмидан …
Давоми »МУРШИДИ КОМИЛНИНГ ТАВСИЯСИ
Доктор Абдулҳай Орифий раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари гарчи касби бўйича гомеопатик шифокор, тиббиёт клиникасини бошқарган бўлса ҳам ўз даврининг энг етук уламо ва аҳли илмларини руҳий тарбия қилган машҳур муршиди комил бўлганлар. У зот нафақат жисмоний дардларни ва иллатларни даволовчи, балки маънавий иллатлар табиби, руҳий дардларнинг шифокори ҳам эди. Дунёга машҳур уламолардан …
Давоми »«Усмон ота» масжиди фойдаланишга топширилди
Олдинлари республикамиз бўйлаб сайру саёҳатга ёки сафарга чиқилса, мўмин-мусулмонларни бир масала – намозни қазо қилиб қўймаслик муаммоси ўйлантирар эди. Чунки масжидларнинг ораси узоқ, борлари ҳам катта йўл бўйидан олисда, таҳоратхоналар талабга жавоб бермас эди. Бугун, алҳамдулиллаҳ, қай томонга юрсангиз, олисдан чиройли гумбазли ёки минорали масжидларга кўзингиз тушади. Намоз вақти кириши …
Давоми »ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОЖИЛАРИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
Бугун, 2022 йил 16 июль куни Тошкент вилояти ҳожиларидан бир гуруҳи Исломнинг бешинчи рунки бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга эсон-омон, соғ-саломат қайтиб келишди. Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтгани борасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бундай дедилар: – …
Давоми »ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлиги қадар ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз салавот ва саломларимиз, дурудларимиз бўлсин. Халқимизни меҳр-оқибатга, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос эзгу фазилатларга ундаб келаётган хайру саховат, эзгулик ва шукроналик, тинчлик ва саодат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан сизларни …
Давоми »ҚУРБОН ҲАЙИТИ – ТИЛ ВА ДИЛ ПОКЛИГИ БАЙРАМИ
Ҳайит байрамлари қадимдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Истиқлол шарофати ила Ватанимизда миллий ва диний қадриятлар қайта тикланди, мўмин-мусулмонларнинг орзу-умидлари ушалди. Бунинг учун доимо шукрона келтириб, Яратганнинг: «Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…» (Иброҳим сураси, 7-оят), деган марҳаматига ҳамоҳанг яшашимиз лозим. Зеро, …
Давоми »ҲАЙИТ – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ТАРАННУМИ
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсин, мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хайрли ишлар барча мўмин-мусулмонларни мамнун этмоқда. Янгидан қурилаётган, обод бўлаётган масжидлар киши баҳридилини очади, кўнгилларга сурур бағишлайди. Шу йил 1 июль куни муҳтарам Президентимизнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қурбон ҳайити жамиятимизда қарор топган …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги