Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / Баскетбол жамоаси ўзининг ҳижоб формасини намойиш қилди

Баскетбол жамоаси ўзининг ҳижоб формасини намойиш қилди

“Торонто Рапторс” Канада баскетбол клуби NBA жамоалари ичида биринчи бўлиб ўз рамзи туширилган спорт йўналишидаги ҳижоб формасини намойиш қилди.

MLSEнинг маркетинг бўйича катта директори Жерри Фергюсоннинг хабар беришича, уларни Bijrs Hijabs номи билан машҳур маҳаллий ташкилотлардан бири номидан иштирок этадиган ўйинчилар илхомлантирган. Аёллар доимо майдонда жамоа бўлиб баскетбол ўйнашади.

Канада мусулмонлар кенгашида “Торонто Рапторс”нинг ушбу ташаббуси мақтовларга сабаб бўлди.

Сўнгги пайтларда кўпчилик спорт ассоциациялари рўмол билан боғлиқ тақиқларни бекор қила бошлади. 2014 йилда ФИФА футбол ўйинлари пайтида ҳижоб кийишга бўлган тақиқни олиб ташлаган бўлса, 2017 йилда Халқаро баскетбол федерацияси ҳам рўмол билан боғлиқ чекловларни бекор қилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]