Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказида Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тажрибали имом-хатиблар билан танишув дарслари ташкил этилган эди.
Бугун 5 ноябрь куни навбатдаги танишув дарси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилди. Унда Тошкент вилояти имом-хатиблари иштирок этдилар.

Дастлаб имом-хатиблар, илмий муассаса фаолияти, илм масканининг мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида яқиндан танишиб чиқдилар.

Шунингдек марказ илмий ходимлари томонидан Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, мовароуннаҳр алломаларининг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.

Бундан ташқари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ташкилоти томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналарини ва Ҳадис илми мактабида таҳсил олаётган талаба ёшлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.


Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги