Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Руҳий тарбия / ОФАТ УЧ НАРСАДА

ОФАТ УЧ НАРСАДА

Мансур ибн Абдуллоҳ айтадилар: «Мен Абу Али Рузаборийнинг бундай деганларини эшитдим: «Халққа (жамият)га офат уч нарсадан келади:1) табиатнинг касалланиши; 2) одатларни тарк қилмай лозим тутиш; 3) суҳбатларнинг бузилиши», дедилар.

Шунда мен у зотдан: «Табиатнинг касалланиши нима?» деб сўрадим. У зот: «Ҳаром ейиш», дедилар (яъни ҳаром луқма инсон табиатини бузади ва бу иш аста-секин жамиятда тарқалиб, оддий ҳолатга айланиб қолиши).

Сўнг у зотдан: «Одатларни тарк қилмай лозим тутиш нима дегани?» деб сўрадим. У зот: «Ҳаромга назар солиш ва ғийбатни эшитиш», дедилар (яъни бу нарсалар гўё ҳалолдек бўлиб, одатий ҳолдек қабул қилинадиган бўлиб қолиши).

Кейин у зотдан: «Суҳбатларнинг бузилиши нима дегани?» деб сўрадим.
У зот: «Қачонки шаҳват нафсни бирор нарсага қўзғатган (ундаган) пайтда, нафс унга эргашади», дедилар (яъни кўпроқ нафсга қулоқ солиб, шариатга эмас, балки нафсга қараб суҳбатлашиш).

«Рисалатул Қушайрий» китоби асосида Янгийўл тумани

«Халқобод» жоме масжиди имом ноиби Нуриддин АКРОМОВ тайёрлади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]