Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон / ЮЗЛАРИ ЁРУҒ КИШИЛАР ЖАННАТИЙДИР

ЮЗЛАРИ ЁРУҒ КИШИЛАР ЖАННАТИЙДИР

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكَفَرْتُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ. وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللَّهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

«Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қора бўлганларга: “Имонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирган бўлганингиз учун азобни татиб кўринг”, дейилур. Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар»(Оли Имрон сураси, 106–107-оят).

“Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”. Яъни, Қиёмат кунида, қабрларидан қайта тирилиб чиққанларида мўминларнинг юзлари оқ, кофирларнинг юзлари қора бўлади.

Айтиладики: “Бу ҳолат амал дафтари ўқилаганда юз беради. Мўмин амал дафтаридаги яхшиликларни ўқиб, шодланади ва юзи ёришади. Аммо кофир ва мунофиқлар амал дафтарларини ўқиб, унда қилиб ўтган ёмонликларини кўришади ва юзлари қораяди”. Бир ўринда бундай дейилади: “Ушбу ҳолат тарозу олдида юз беради. Яхшиликлари оғир келган кишининг юзи оқаради. Аксинча ёмонликлари оғир келса, юзи қораяди”, дейилади. Яна бир ўринда айтилади: «Аллоҳ таолонинг: “Эй жиноятчилар! Бугунги кунда сиз ажралингиз!”(Ёсин сураси, 59) оятига кўра қиёмат кунида ҳар бир фирқага Илоҳлари ҳузурида тўпланишга амр қилннади. Бу хабар кофирларга етганда улар махзун тортиб, юзлари қораяди. Шунда мўминлар, аҳли китоблар ва мунофиқлар қолишади. Аллоҳ таоло мўминлардан: “Рабингиз ким?” деб сўрайди. Улар: “Раббимиз Аллоҳ азза ва жалла”, деб жавоб қилишади. Уларга: “Агар Уни кўрсангиз танийсизми?” дейилади. Мўминлар: “Субҳанаҳу, агар бизга кўрсатилинса, биз Уни таниймиз”, дейишади. Шундан сўнг Аллоҳ таолони Ўзи истаганича кўришади. Шу онда мўминлар саждага бош уришади ва юзлари оппоқ қордек тусга киради. Бу орада аҳли китоб ва мунофиқларга гал келади. Улар сажда қилишга қодир бўлишмайди. Шу сабаб хафа бўлиб, юзлари қораяди. Бу ҳолат Аллоҳ таолонинг: “Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, оятига мувофиқдир».

Уламолар қайси юз оқариб, қайси юз қорайишини аниқлашда ихтилоф қилишди. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо: “Аҳли суннанинг юзи оқариб, бидъат аҳлининг юзи қораяди”, деб фикр айтди. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумонинг ушбу сўзи Набий алайҳиссаломнинг: “Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, ояти борасида: “Аҳли суннанинг юзи оқаради ва бидъат аҳлининг юзи қораяди”, деган сўзларига мувофиқдир.

Аъто айтади: “Муҳожир ва ансорларнинг юзлари оқаради. Бану Қурайза ва назирликларнинг юзлари қораяди”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳ : “Оят мунофиқлар ҳақида. Улар Набий алайҳиссалом рисолатларини тилларида тасдиқлиганларидан кейин, ичларида кофир бўлишди”, дейди. Қатода: “муртадлар ҳақида”, деган. Икрима: “Ўз пайғамбарлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатларини тасдиқловчи китоб аҳли борасида нозил бўлган. Сабаби улар Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар этиб юборилганларида у зот алайҳиссаломга кофир бўлишди. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Имонингиздан кейин кофир бўлдингизми?!” сўзи далил.          

Китоб аҳлига ҳидоятга йўлловчи очиқ-ойдин баёнотлар келгандан сўнг фирқаларга бўлиниб, жуда кўп ихтилоф қилишди. Сабаби улар амри маъруф ва наҳий мункарни тарк этишганди. Қилмишлари сабаб дунё ва охиратда ҳам буюк азобга мустаҳиқ бўлишади. Яъни, дунёда бало-офатларга йўлиқишади, охиратда дўзахда абадий қолишади. “Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн марям тилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари учун бўлди. Улар, қилинган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон бўлди!”(Моида сураси 78-79-оят).

Аллоҳ таоло Ислом уммати орасида яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш билан хосланувчи жамоат бўлишига буюрмоқда. Ана шунда улар дунё ва охиратда тўлиқ мувваффақият қозонишади. Яхшиликкка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳар бир шахсга якка ҳолда тегишли бўлмайди. Ушбу фикримизни Набий алайҳиссаломнинг қуюдаги ҳадислари қуватлайди: “Сизлардан бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан қайтарсин, агар бунга қодир бўлмаса тили билан қайтарсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса дили билан қайтарсин. Мана шуни(учинчи)сиимонининг заифлигидандир”. Имом Аҳмад, Имом Можа, Ҳузайфа ибн Ямон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алаҳиссалом бундай огоҳлантирдилар: “Жоним измида бўлган зотга қасам, яхшиликка буюрасиз, ёмонликдан қайтарасиз ёки Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан иқобни устингизга юборишни тезлатиб юборади. Сўнгра Унга дуо қилсангиз сизларга ижобат этмайди”».

Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган мўминларнинг қуёмат куни юзлари хурсандчиликдан оқ бўлиб, порлайди. “У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар” (Қиёмат сураси, 22–23-оят). У кунда китоб аҳли ва мунофиқлардан ихтилофга бориб, ҳаққа ва сабрга чақирмаганлари учун ҳозирлаб қўйилган доимий азобни кўриб юзлари қорайиб кетади. Уларга Аллоҳ таоло томонидан ҳифзу паноҳ йўқ. “Ёмонликларни касб қилганларга эса, ёмонликларига яраша ёмон жазо бўлур. Уларни хорлик қоплар. Улар учун Аллоҳдан бирор сақловчи ҳам бўлмас. Юзлари худди тун зулматидан бир парча ила қопланган каби бўлур. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар”(Юнус сураси, 27-оят).

“Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар”. жаннат ва шон-шараф диёрида абадий қоладилар.

Аллоҳ бизни ўшалардан қилсин ва бидъат ва залолат аҳлидан йироқ қилсин. Шуннигдек, имон келтирган ва солиҳ амллар қилганлар йўлига муяссар этсин.       

“Тафсири Қуртубий”, “Тафсири Мунир” асарлари асосида

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Жасурбек домлаРАУПОВ тайёрлади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]