Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон / Қуръони каримда таҳаккум усуллари (иккинчи қисм)

Қуръони каримда таҳаккум усуллари (иккинчи қисм)

Аввалги мақолада таҳаккумнинг луғавий ва истелоҳий маънолари, луғавий ва истелоҳий маънолар ўртасидаги бир-бирига боғликлик жиҳатлар, унинг сабаб ва мақсадлари хусусида баёнот билган эди. Ушбу навбатдаги мақолада таҳаккум истелоҳининг пайдо бўлиши ҳамда  таҳаккум борасида ёзилган қадимги ва замонавий китобларнинг энг машҳурлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Таҳаккум истелоҳининг пайдо бўлиши ва шаклланиши:

Изланишлар натижаси шуни кўрсатадики, биз таҳаккум, деб номлаётган التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” атамасини балоғат илми истеълоҳига биринчи бўлиб киритиб, ўзининг “Таҳрир ал-таҳбир  фи синоъати аш-шеъри ва ан-насри ва баёни эъжоз ал-Қуръон” –  تحرير التحبير في صِناعة الشعر و النثر و بيان إعجاز القرآن асарида унга алоҳида боб ҳам ажратган инсон бу – араб адибиёти олими, шоир Ибн Абу ал-Исбаъ Мисрий[1] бўлади.

Ибн Абу ал-Исбаъ Мисрий биз таҳаккум, деб номлаётган التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” истелоҳини ўзининг 30 (ўттиз) бобдан иборат мазкур “Таҳрир ал-таҳбир  фи синоъати аш-шеъри ва ан-насри ва баёни эъжоз ал-Қуръон” –  تحرير التحبير في صِناعة الشعر و النثر و بيان إعجاز القرآن асарида алоҳида бир бутун боб шаклида келтириб, ушбу атамани ўзининг ихтироси эканлигини зикр қилиб ўтган.[2]

Қадимда Имом ал-Фарро[3] роҳимаҳуллоҳ айнан التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” истелоҳини ишлатмаган бўлсада, бу балоғат фанига доир услуб эканлигига ишора қилиб кетган. Унда жумладан шундай дейди:

قول الله تعالي: إِذْ تُصْعِدُونَ وَلَا تَلْوُونَ عَلَىٰ أَحَدٍ وَالرَّسُولُ يَدْعُوكُمْ فِي أُخْرَاكُمْ فَأَثَابَكُمْ غَمًّا بِغَمٍّ لِّكَيْلَا تَحْزَنُوا عَلَىٰ مَا فَاتَكُمْ وَلَا مَا أَصَابَكُمْ ۗ وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ،[4]

و الإثابة هنا بمعنى العقاب، وقد تقول للذي اجترم إليك: لئن أتيتني لأُثيبنَّك، معناه: لأُعاقبنَّك، وربّما أنكره من لا يعرف مذاهب العربيّة، وقد قال الله تعالى: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ،[5]

و البشارة إّنما تكون في الخير، فقد قيل ذلك في الشرّ،[6]

Яъни:

“Аллоҳ таолонинг إِذْ تُصْعِدُونَ وَلَا تَلْوُونَ عَلَىٰ أَحَدٍ وَالرَّسُولُ يَدْعُوكُمْ فِي أُخْرَاكُمْ فَأَثَابَكُمْ غَمًّا بِغَمٍّ لِّكَيْلَا تَحْزَنُوا عَلَىٰ مَا فَاتَكُمْ وَلَا مَا أَصَابَكُمْ ۗ وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ، оятидаги[7]أَثَابَ” сўзи аслида “яхшилик билан мукофотлаш” маъносини англатади. Бироқ у ушбу оятда “жазолаш” маъносида келмоқда.

Сизга исён қилмоқни истаб турган томонга ҳам  لئن أتيتني لأُثيبّنك “Агар мен томон яқин келсанг сени мукофотлайман”, деб эмас, балки “жазолайман”, маъносида сўзлайсиз.

Эҳтимол, бу услубларни араб тилини яхши билмаган киши қабул қила олмаслиги мумкин.

Алллоҳ таолонинг [8]فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ، оятидаги البشارة – “башорат”[9] сўзи “ёмон хабар бериш” маъносида ишлатилмоқда. Аслида у “хушхабар бериш” маъносида ишлатилади.

Мана, кўриб турганингиздек, юқоридаги икки жумлада (оятда) асл маъносига зид маънода ишлатилмоқда. Биринчисида الإثَابَة – “исобат” сўзи аслида “яхшилик билан мукофотлаш” маъносини англатсада, “жазолаш” маъносида қўлланилди. Иккинчисида البشارة – “башорат” сўзи “хушхабар бериш” маъносини англатсада, “ёмон хабар бериш” маъносида ишлатилди”.

Бу битиклар Имом ал-Фарро роҳимаҳуллоҳнинг сўзлари бўлиб, у киши ўзлари келтирган мисолларидаги мазкур ҳолатларни айнан التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” истелоҳи билан атамаган бўлсаларда, ушбу услубларни мавжудгига ва уни балоғат фанига доир услуб эканлигига ишора қилмоқдалар.

Имом Замахшарий[10] роҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг Қуръони каримга ёзган “Ал-Кашшоф” ([11]الكشاف) яъни, “Кашф этувчи”.номли тафир китобларининг кўплаб ўринларида айнан التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” атамасини зикр қилиб, уни “таҳаккум” маъноси билан номлаган. Эътиборингизга намуналар келтирамиз:

قول الله تعالي: وَقَالُوا يَا أَيُّهَا الَّذِي نُزِّلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌ،[12] و كأن هذا النداء منهم علي وجه الاستهزاء كما قال فرعون: قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ الَّذِي أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ،[13] و كيف يقرون بنزول الذكر عليه و ينسبونه إلي الجنون؟! و التعكس في كلامهم للاستهزاء، و التهكم مذهب واسع و قد جاء في كتاب الله في مواضع، منها قوله تعالي: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ،[14]

Яъни:

“Аллоҳ таолонинг وَقَالُوا يَا أَيُّهَا الَّذِي نُزِّلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌ[15]، оятидаги нидо, яъни “Эй, зикр нозил қилинган киши!”, деган чақириқ кофир ва мушриклар  томонидан Расулуллоҳ алайҳиссаломга нисбатан таҳаккум услубида айтилмоқда. Бу ҳолатни Фиръавнни Мусо алайҳиссаломга нисбатан айтган гапини баён этувчи قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ الَّذِي أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ،[16] оятида ҳам кўришимиз мумкин.

Буни таҳаккумли эканлигини гапни муқтазои ҳолга мувофиқ эмаслигидан англаб олишимиз мумкин. Негаки, улар пайғамбарга жинниликни нисбат бериб турган бўлсалар, қанадай қилиб уларга “Зикр” нозил бўлганлигини иқрор этишлари мумкин?! Бу таҳаккум услубида гапирилмоқда.

التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” атамаси кенг қамровли услубдир. Улардан бири Аллоҳ таолонинг китобидаги [17]فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ، оятидир.[18]

Ибн Абу ал-Исбаъ Мисрий биз таҳаккум, деб номлаётган التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум”га шундай таъриф берганлар:

هو الإتيان بلفظ البشارة في موضع النذارة، والوعد في مكان الوعيد، تهاونا من القائل بالمقول له، واستهزاء به،[19]

“У сўзловчи томонидан хитоб қилинаётган томонни камситиш, таҳаккум қилиш мақсадида қўрқитиш лафли ўрнига хушхабар бериш лафзини, жазолаш лафзи ўрнига тақдирлаш лафзини келтиришдир”.

Таҳаккум борасида ёзилган қадимги ва замонавий китобларнинг энг машҳурлари:

Ибн Абу ал-Исбаъ Мисрий биз таҳаккум, деб номлаётган التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум” истелоҳини ўзининг 30 (ўттиз) бобдан иборат “Таҳрир ал-таҳбир  фи синоъати аш-шеъри ва ан-насри ва баёни эъжоз ал-Қуръон” –  تحرير التحبير في صِناعة الشعر و النثر و بيان إعجاز القرآن ҳамда “Бадиъ ал-Қуръон” – بديع القرآن асарида алоҳида мустақил боб сифатида баён этиб, ушбу истелоҳни жойри этганларидан сўнг жуда ҳам кўп уламолар ушбу атамани ўзларининг балоғат илми билан боғлиқ  асарларида кенг кўламда қўллай бошладилар.

Бадриддин ибн Моликнинг (ҳижрий 686 йилда вафот топган) “Ал-Мисбаҳ фи ал-маъоний ва ал-баён ва ал-бадиъе” –المصباح في المعاني و البيان والبديع номли асари;

Ибн Ҳамза ал-Ҳалавийнинг (ҳижрий 749 йилда вафот топган) “Ал-Торроз” – الطراز номли асари;

Имом Ас-Суютийнинг (ҳижрий 911 йилда вафот топган) “Китоб ал-Итқон” – كتاب الاتقان номли асари;

Ибн Маъсумнинг (ҳижрий 1120 йилда вафот топган) “Анвор ал-робиъе фи анвоъи ал-бадиъе” –أنوار الربيع في أنواع البديع  номли асари шулар жумласидандир.

Ибн Ҳамза ал-Ҳалавийнинг (ҳижрий 749 йилда вафот топган) “Ал-Торроз” – الطراز номли асарида التَّهَكُّم – “ал-таҳаккум”ни асосий учта кўринишларини баён этган:

     الوجه الأول:  أن يكون واردا على جهة الوعيد بلفظ الوعد ، الوجه الثاني: أن تورد صفات المدح والمقصود بها الذمّ، الوجه الثالث: ما كان دالا على القّلة والغرض التكثير،[20]

Яъни, биринчи кўриниш: тақдирлаш лафзи билан жазолаш маъносида бўлади:

[21]مثل قوله تعالي: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ،

Иккинчи кўриниши мақтов сифатлари келтирилиб, ундан камситиш ирода қилинади:

 مثل قوله تعالي حكاية عن قوم شعيب عليه السلام: إنك لأنت الحليم الرشيد[22]

Учинчи кўриниш озга далолат қилувчи бўлиб, ундан кўплик ирода қилинади:

مثل قوله تعالي: قد نعلم إنه ليحزنك الذي يقولون…[23]  

            ЎзХИА лингвистика (араб тили)

йўналиши магистранти Н.Мавланов.


[1] Закиййуддин Абдулазим ибн ал-Воҳид ибн Зофир (زكيُّ الدين عبدُ العظيم بنُ الواحدِ بنِ ظافرٍ ابنُ إبي الإصبع المصري). У киши Мисрнинг Қоҳира шаҳрида милодий 1198, ҳижрий 595 йил тавалуд топиб, милодий 1256, ҳижрий 654 йилда 58 ёшларида вафот топган.

[2]  ابن أبي الإصبع المصري. تحرير التحبيرفي صناعة الشعر والنثر وبيان إعجاز القرآن. تحقيق وتقديم الدكتور حفني محمد شرف. الجمهورية العربية المتحدة. المجلس الأعلى للشؤون الإسلامية. لجنة دار إحياء التراث الإسلامي. 2017. ص94.

[3] Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Зиёд ибн Абдуллоҳ ибн Манзур ибн Марвон ал-Асламий ал-Куфий (الامام أبو زكريا يحيي بن زياد بن عبد الله بن منظور بن مروان الاسلمي الكوفي ). Сўз ва гапларни ислоҳи билан машғул бўлганлари учун Фарро (яъни, сўз ислоҳчиси) лақаби билан машҳур бўлган. У киши Куфа шаҳрида милодий 761, ҳижрий 144 йил тавалуд топиб, милодий 822, ҳижрий 207/215 йилда 61 ёшларида вафот топган.

[4] سورة آل عمران، آية رقم 153،

[5] سورة الانشقاق، آية رقم 24،

[6] الفرّاء يحيي أبو زكريا. معاني القرآن. عالم الكتب. بيروت. 1998. ج1. ص239.

[7] “Пайғамбар ортингиздан чақириб турса ҳам ҳеч нарсага қарамай тирқираб қочганингизни эсланглар”. Яъни, Расули акрам алайҳиссалом Уҳуд жанги бошида айтдиларки, агар сабр ва тадбир билан иш кўрсангизлар, Аллоҳ таоло бизларни кофир қавм устидан, албатта, ғолиб қилади. Уҳуд жанги майдонида мусулмонлар бошда Аллоҳ элчисининг сўзларига қатъий амал қилиб, ниҳоятда сабот билан туришди. Душманнинг бир қанча аскарини ер тишлатиб, ғалаба нашидасини суришди. Аммо кейин ўрталарида ихтилоф чиқиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амр-фармонларидан чекинишди. Оқибатда зафар қўлдан кетиб, анчагина талафот кўришди. Қуршовда қолган мусулмонлар ҳеч кимга қарамай, ҳатто Пайғамбар алайҳиссаломга ҳам қарамай қоча бошладилар. Ўша пайтда уларнинг орқасидан Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳнинг бандалари, мен томонга, Аллоҳнинг бандалари, мен томонга!!! Мен Аллоҳнинг Расулиман!!! Ким қайта қайта ҳужум қилса унга жаннат бор!!!”, деб қичқирар эдилар. учрашди. Улардан бир неча киши ўзларича иш кўриб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари ҳақида тортишишди ва бунинг касри ҳаммага баравар тегди. Бир қанча саҳобий урушда яраланди ва ҳалок бўлди, бир нечалари эса тушкунликка тушиб қоча бошлашганида Расулуллоҳ уларни чақириб олдилар. “Ўтган нарсага ва етган мусибатга хафа бўлмаслигингиз учун Сизларга ғам устига ғам берди”. Яъни, Аллоҳ таоло Уҳуд урушида сизларга ғам устига ғам берди. Аввало жароҳат етди; кўпчилик қатл бўлди; мушриклардан мағлуб бўлдилар; ўлжадан қуруқ қолдилар; ғалабани қўлдан чиқардилар ва энг улкан ғам – Расулуллоҳни оғир ҳолда ташлаб қочишлари ва у зотнинг бошларини ёрилиб, тишлари синиб, ёноқларига темир ҳалқаларнинг кириши бўлди. Мана шу охирги ғам ҳамма ўтган нарсаларни ва етган мусибатларни униттириб юборди. “Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор Зотдир”. Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Демак, доимо Унга тоат қилинг. Унга исёндан ҳазар қилинг. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 1-жуз. –Т.: HILOL-NASHR, 2017. -Б.411. 

[8] “Уларга аламли азобнинг “башоратини” бер”. Яъни, Иймон келтирмаганари, уларга Қуръон ўқилганда сажда қилмаганлари, Аллоҳ таоло иймон келтиришга амр қилган нарсаларни ёлғонга чиқарганлари учун уларга қиёматда аламли азоблар бўлишининг “башоратини” бергин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 6-жуз. –Т.: HILOL-NASHR, 2017. -Б.431.

[9] Араб тилида юз-чеҳрага нисбатан ҳам “Башара” сўзи ишлатилади. Негаки, одатда ҳар қандай юз-чеҳра ўз эгасининг яхши ёки ёмон ҳолидан хабар беради, унинг яхши ёки ёмон ҳолати унинг юз-чеҳрасида зоҳир бўлади.

[10]Ушбу буюк муфассир ва мутафаккир аллома, дея эътироф этилган алломанинг тўлиқ исми Жоруллоҳ Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Ал-Ховаразмий Аз-Замахшарий (جار الله أبو القاسم محمود بن عمر بن محمد بن عمر الخوارزمي الزمخشري) бўлиб, у ҳижрий 467 сана, ражаб ойининг йигирма еттинчисида, ҳафтанинг чоршанба куни (милодий ҳисобда 1075 сана, март ойининг ўн тўққизинчисида) Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири ҳисобланмиш – Замахшарда таваллуд топган ва шу боисдан ҳам Аз-Замахшарий тахаллусини олган. Жорий 2020 йилнинг март  ойида буюк ватандошимиз, аллома Маҳмуд ибн Умар Аз-Замахшарий ҳазратларининг таваллудига 945 йил тўлди. Маҳмуд ибн Умар Аз-Замахшарий Маккаи Мукаррамада яшаган пайтида искандариялик шогирди Шиҳобуддин Аҳмад ибн Ал-Ҳусний Ал-Моликийга йўллаган мактубида ўзи ҳақида: “Мен Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Хоразмийман, кейин Аз-Замахшарийман. Хоразмнинг катта бир қишлоғи – Замахшарга мансубман. Замахшар – туғилган юртимдир”, деб ёзган. Бугунги замахшарийшуносликнинг тараққий этишида аллома меросига ўз илмий фаолиятининг асосий қисмини бағишлаган профессор Зоҳиджон ИСЛОМОВ хизматларини алоҳида қайд этиш зарур.

Сўнгги йилларда З.Исломов томонидан аллома меросининг барча қирраларини қамраб олишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилди, китоблар ва рисолалар чоп этилди, мақола ва кўрсатувлар тақдим этилди, номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида Замахшарийнинг 66 та асари борлиги, улардан 40 таси дунёнинг турли фондларида сақланаётгани маълум бўлди.

Профессор З.Исломов каби фидойи олимларимиз меҳнати самараси ўлароқ, кейинги пайтда ўзбек замахшарийшунослиги янги босқичга кўтарилди ва унинг ҳосиласи сифатида юртимиз таълим муассасаларидан улуғ аждодлар ишини давом эттирадиган, Ўзбекистон довруғини халқаро илм марказларида тараннум этадиган олиму алломалар етишиб чиқгусидир, иншааллоҳ.

Аллома милодий 1144, ҳижрий 538 йилда, арафа кечаси Хоразмнинг Журжония (ҳозирги Кўҳна Урганч) шаҳрида 69 ёшларида вафот этади.

Алломанинг вафотидан деярли икки юз йил кейин, яъни 1333 йили Хоразмни зиёрат қилган машҳур араб сайёҳи Ибн Батута (1304-1377) ўзининг “Туҳфатун-наззор фи ғароибибил-амсор”                                       (رحلة إبن بطوطة المسماة بــ “تحفة النظار في غرائب الأمصار”) (ўзбек тилида “Саёҳатнома” дея таржима қилинган) асарида Хоразм (Кўҳна Урганч) шаҳрининг ташқарисида Аз-Замахшарийнинг устида қуббаси бўлган мақбарасини кўрганлиги ҳақида ёзади. Н.Мавланов. “Муштақ исмларнинг фарқли жиҳатлари” номли битирув диплом иши. ТИИ. 2020. 35-Б.

[11] Тўлиқ номи: Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ал-Танзил ва уъйун ал-ақовил фи вужуҳи ат-таьвил                          (الكشاف عن حقائق التنزيل و عيون الاقاويل في وجوه التأوبل)،

[12] سورة الحجر، آية رقم 6،

[13] سورة الشعراء، آية رقم 27،

[14] سورة الانشقاق، آية رقم 24،

[15] “Ва “Эй, зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан”, дедилар”. Яъни, кофирлар, Макка мушриклари ўз пайғамбарларига: “Эй, зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан”, дедилар. “Зикр” (эслатма) – Қуръони Каримнинг номларидан биридир. Мушриклар бу одобсиз гаплари ила ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини, ҳам Қуръони Каримннг илоҳий китоб эканлигини инкор қилмоқдалар. Фақат инкор қилибгина қолмай, балки катта туҳмат ҳам этмоқдалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни жинниликда айбламодалар. “Ҳеч шак-шубҳасз, сен жиннидирсан”, демоқдалар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 3-жуз. –Т.: HILOL-NASHR, 2017. -Б.279.

[16] “(Фиръавн ўз қавмига қараб, Мусо алайҳиссаломни масхара қилиб) Албатта, Сизларга юборилган расулингиз жиннидир”, деди”. Яъни, барча туғёнкорлар каби Фиръавн ҳам ҳақ йўл даъватчиси шахсига туҳмат ёғдириб, одамларнинг ихлосини ундай қайтаришга уринди, Мусо алайҳиссаломни мажнун – жинни, деб эълон қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 4-жуз. –Т.: HILOL-NASHR, 2017. -Б.239.

[17] “Уларга аламли азобнинг “башоратини” бер”. Яъни, Иймон келтирмаганари, уларга Қуръон ўқилганда сажда қилмаганлари, Аллоҳ таоло иймон келтиришга амр қилган нарсаларни ёлғонга чиқарганлари учун уларга қиёматда аламли азоблар бўлишининг “башоратини” бергин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 6-жуз. –Т.: HILOL-NASHR, 2017. -Б.431.

[18]الزمخشري. الكشاف. عالم الكتب. بيروت. 2016. ج3. ص398.

[19] ابن أبي الإصبع المصري. بديع القرآن. تقديم و تحقيق حفني محمد شرف. نهضة مصر. إحياء التراث الإسلامي. 2018. ص283.

[20] العلوي. كتاب الطراز. نهضة مصر. إحياء التراث الإسلامي. 2018. ص162،

[21] سورة الانشقاق، آية رقم 24،

[22] سورة هود، آية رقم 87،

[23] سورة هود، آية رقم 87،

[carousel-horizontal-posts-content-slider]