Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / «ЎКСИНМАНГ, ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ!»

«ЎКСИНМАНГ, ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ!»

Ташриф жараёнларида уламолар ва ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборидан ҳеч бир масала четда қолмаяпти.

Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими Омила Арипова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Марямхон Абдуллаева Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларига ташриф буюриб, отинойилар билан суҳбатлар ўтказишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, маслаҳатларини аямадилар.

Тадбир шуниси билан аҳамиятлики, бу жараёнда ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Мисол учун, ишчи гуруҳ аъзолари Чиноз туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшовчи оиланинг дарду ташвиши тингланди, мазкур хонадон аъзоларига тегишли ёрдамлар берилди.

Шунингдек, “Чорвадор” маҳалласида яшовчи Айнур Ибрагимова ишчи гуруҳ аъзоларига пенсия ололмаётгани тўғрисида шикоят қилди. Унинг муаммоси жойида ҳал этилди.
Ташрифлар давомида амалга оширилаётган хайрли ишлар, муаммолар ўрганилиб, жойида бартараф этилаётгани кўнгли ўксик инсонларга “Ўксинманг, ёлғиз эмассиз!” деяётгандек, гўё.


Ишчи гуруҳ аъзоларининг аҳоли ва хотин-қизлар билан учрашувлари Қуйи Чирчиқ туманида ҳам бўлиб ўтди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[carousel-horizontal-posts-content-slider]