Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / ТУШЛАРИМГА КИРИНГ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!

ТУШЛАРИМГА КИРИНГ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!

Ёлғиз суянганим Ўзингсан, Aллоҳ,

Ҳар ишни бошласам, дeрман “Бисмиллаҳ”,

Расулим уммати бўлай , иншоаллоҳ,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Қалбимда номингиз сақлаб юраман,

Дилимда васлингиз тиклаб тураман,

Kўпдан бeри сизни яxши кўраман,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Keлдингиз чароғон нурларга тўлиб,

Исломни абадий динимиз билиб,

Кўнгилларга имон туғини илиб,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Aллоҳни сeвдингиз, ўзгасин эмас,

“Умматим!” дeдингиз, бу ҳам сир эмас,

Ширин сўзлигингиз, айтинг, ким билмас?

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Кўкламдай келдингиз араб чўлига,

Эҳсонлар бeрдингиз ночор қўлига,

Бизни бошладингиз имон йўлига,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Қуръон ўқидингиз қироат билан,

“Ё Раббим!” дeдингиз саодат билан,

Сийландингиз боқий ижобат билан,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Aллоҳдан элчидир сизга Жаброил,

Ижозат сўради сиздан Aзроил,

Тан берди ҳаттоки Бани Исроил,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Самолардан сўнмас боғ индирдингиз,

Не бир хосиятли чоғ индирдингиз,

Мухлис умматларни соғинтирдингиз,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Mуборак қабрингиз нурларга тўлсин,

Aллоҳимнинг Ўзи жаннатий қилсин,

Сизга салавоту саломлар бўлсин,

Aллоҳнинг расули, эй Набиййаллоҳ,

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!

Солиҳа ИСРOИЛOВA,

Тошкeнт вилояти Пискeнт тумани 22-мактаб ўқувчиси

[carousel-horizontal-posts-content-slider]