Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун – 2021 йилнинг 16 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 1-ярим йиллик иш дастурининг 46-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти отинойилари учун вилоят Маънавият ва маърифат маркази залида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарини Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов очиб бердилар ва отинойиларнинг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, жамият ривожида уларнинг вазифалари ва масъулияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан “Ўзбекистонда янги уйғониш – Учинчи Ренессанс даврида аёл маърифатчининг моҳияти”, ” Бузғунчи оқимлар. Уларнинг мақсадлари ва тарғибот йўллари”, “Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларни олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташеилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари ҳақида” каби мавзуларда маърузалар тингладилар.

Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маъруза, амалий машғулот, савол-жавоб, фикр ва тажриба алмашинуви тарзида ўтказилган ўқув-семинари отинойиларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]