Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти масжидларида дезинфекция ва имом-хатиблар томонидан эҳсонлар қилинди

Тошкент вилояти масжидларида дезинфекция ва имом-хатиблар томонидан эҳсонлар қилинди

Бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирусдан одамларимизни асраш, ундан талафотларсиз чиқиш борасида юртимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек юқумли хасталикларни тез орада инсоният бошидан аритиш мақсадида Тошкент вилояти имом-хатиблари томонидан кам таъминланган оилаларга гўшт, ҳадялар, дуои тазаррулар ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратилди.

Шунингдек Тошкент вилояти масжидларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Жумладан, 23 мартдан эътиборан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади.

Ислом уламолари «Мусулмон, моҳир, тақводор табибнинг хабари ила қилинадиган муолажа фарз аъйн даражасигача кўтарилади», дейдилар. Шифокор айтаётган тўғри кўрсатмага мусулмон одам амал қилади. Унга қарши иш қилмайди.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]