Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Бекобод туманига ташриф буюрди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Бекобод туманига ташриф буюрди

2021 йилнинг 12 феврал куни Тошкент вилояти бош имом – хатиби Жасур домла Раупов диний соҳа ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бекобод туманига ташриф буюрдилар.

Даставвал туманда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Чаноқ”, “Далварзин”, “Иттифоқ” жоме масжидларида бўлинди. Қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Аллоҳнинг байти бўлмиш масжидлар ободлиги йўлида хизмат қилаётган, жонбозлик кўрсатаётганларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Бекобод туманидаги “Амир Ҳамза” жоме масжидида жума намозини адо қилдилар. Шундан сўнг, туманда фаолият юритаётган соҳа ходимлари билан йиғилиш ўтказилди, хизмат ваколатларини тўлақонли бажариш, вазифага масъулият билан ёндошиш, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ташриф мобайнида “Бузрук бобо” зиёратгоҳига ҳам ташриф буюрилди, зиёрат одоблари, турли бидъат ва хурофотларни олдини олиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]