Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Бугунги ташрифлар асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжидига ташриф буюриб, Пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Оҳангарон шаҳар “Хонабод” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Тошкент шаҳар “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Зокиржон домла Шарифов Ўртачирчиқ туманидаги “Хожа Корсоз” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Ташрифлар давом этяпти.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]