Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Суриялик муҳандиснинг ажойиб ихтироси

Суриялик муҳандиснинг ажойиб ихтироси

Суриялик маҳандис харобаларни тозалаш учун махсус кўтарма ёстиқчани ясади.

Халаб университети Машинасозлик факультети битирувчиси Усама Шемме кўп маблағ талаб қилмайдиган кўтариш мосламасини ишлаб чиқди. Бундан мақсад қутқарувчиларнинг ишларини енгиллаштиришдир. Мосламалар харобалар остига жойлаштирилади ва сиқилган ҳаво билан тўлдирилади, бу эса ўз навбатида қурилиш ахлатларини тозалашга кўмаклашади.

Кўтарма ёстиқчалар қутқарувчиларга тарқатилди ва кўплаб синовлардан муваффақиятли ўтди. Улар қўллаш учун жуда қулай ва кўп юк кўтара олиш хусусиятига эга. Суриядаги Фуқаро мудофааси маркази 100 та ана шундай мосламани қўлга киритди, унинг баҳоси атиги 50 долларни ташкил этади.

“Менинг кўтарма ёстиқчаларим қисқа вақт ичида харобаларни тозалайди ва кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга кўмаклашади”, – дейди муҳандис.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]