Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Сафар ойи

Тилимизда “сафар” деб талаффуз қилинадиган бу сўз арабчада сод ҳарфи билан “софар” дейилади. Араб тилида “сафар” ҳам, “софар” ҳам бор. Сафар – йўлчилик, саёҳат маъноларини англатса, “софар” қамарий иккинчи ойнинг номи. Жоҳилият даврида араблар сафар ойида янги иш бошлаш, никоҳланиш, сафар қилиш ва бошқа бир қанча ишларни қилиш мумкин эмас, деб ҳисоблашган.

Шунга ўхшаш ҳолат гоҳо юртимиз мусулмонлари орасида ҳам учрайди. Баъзилар сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, сафар қилиб бўлмайди, деб ўйлашади. Араб жоҳилиятида тарқаган хурофот бизга қандай кириб келгани ҳанузгача кўпчиликни ўйлантиради.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

Жоҳилият араблари касаллик ўз-ўзидан юқади, бойқуш қўнган хонадонга кулфат келади, деб ўйлашарди. Навъуни ёмғир ёғдирадиган юлдуз дейишарди. Пайғамбаримиз буларнинг барчаси йўқ нарсалар эканини айтдилар. Бу мазмундаги ҳадислар бирталай. Зеро, Аллоҳ таоло мўминларнинг илоҳий амрга: “Эшитдик ва итоат этдик”, дейиш­ларини зикр этган (Бақара сураси, 285-оят).

Сафар ойи ва бошқа нарсалардан шумланишлар ихтилофли масала эмас, балки уламолар бир овоздан қоралаган иш. Ушбу ҳолат динимиз кўрсатмаларига мутлақо зиддир. Бу нотўғри ақида инсонлар ўртасида кўп тангликларга сабаб бўлади. Қуръони каримда бундай дейилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас” (Бақара сураси, 185-оят).

Нега Аллоҳ таоло бизларга енгилликни хоҳлаганда, биз ўзимизга қийинчилик туғдиришимиз керак?! Аллоҳдан бошқа яратувчи йўқлигига, ҳар бир иш Унинг изни билан бўлишига имони бор кишида бундай шумланиш ва хавотир бўлмайди. Мадинада биринчи масжид қурилиши, Фотима онамиз ва ҳазрат Али розийаллоҳу анҳумонинг никоҳ тўйи, Хайбар фатҳи айнан сафар ойида бўлганини, саҳобалар орасида сафар ойи “яхшилик ойи” деб аталганини унутмаслик керак.

Миродил Миржалилов,

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[carousel-horizontal-posts-content-slider]