Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти отинойилари ўқув семинар-тренингда ишитирок этишди

Тошкент вилояти отинойилари ўқув семинар-тренингда ишитирок этишди

Кеча 3 декабрь куни Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун вилоятдаги «Маънавият ва маърифат» марказининг мажлислар залида ўқув семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу тренинга Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурали домла Мавланов, Зангиота тумани «Андалус» жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид Миржалилов ва Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нигора Имамова ҳамда вилоятдаги отинойилар иштирок этишди.

Анжуманда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурали домла Мавланов «Аёлларга хос фиқҳий масалалар», «Қирқ фарз баёни», Зангиота тумани «Андалус» жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид Миржалилов «Бидъат-хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари» ва Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нигора Имамова «Аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни: муаммо ва ечимлар» мавзуларида семинар иштирокчиларига маърузалар қилиб бердилар.

Ҳамкорликда ўтказилган ўқув семинар-тренингда иштирок этган отинойилар ўзлари учун керакли илм ва малакаларини оширдилар.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]