Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Отинойилар учун тажриба алмашинуви тарзида йиғилиш ташкил этилди

Отинойилар учун тажриба алмашинуви тарзида йиғилиш ташкил этилди

Бугун – 2021 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар бош имом- хатиблигида Нурафшон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманида фаолият олиб бораётган отинойилар билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Н. Минаварова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими мутахассиси М. Абдуллаева, Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н. Имамова иштирок этишди.

Тадбирда отинойилар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар таҳлил қилинар экан, ижтимоий – маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда отинойининг ўрни ва вазифалари таъкидланди. Шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан, оилаларда зўравонлик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, профилактик суҳбатлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсия ва кўникмалар берилди, отинойиларнинг ОАВ орқали маърифий ва диний мавзулардаги чиқишларини кўпайтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тажриба ва фикр алмашинуви тарзида ўтказилган йиғилишда отинойилар фаолиятида учраб турган муаммолар муҳокама қилинди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мажлис аввалида Нурафшон шаҳар бош имом-хатиблиги ташаббуси билар 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига байрам ташкил этилди, дастурхон ёзилиб, болажонларнинг қалбларига қувонч улашилди. Шунингдек, Нурафшон шаҳар бош имом-хатиблиги, Ўртачирчиқ тумани отинойиларининг эсдалик совғалари улашилди.

Нурафшон шаҳар бош имом-хатиблиги томонидан отинойиларга ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида олиб бораётган намунали ишлари учун ташаккурнома берилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]