Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Оналарнинг дуолари олтиндир

Оналарнинг дуолари олтиндир

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан шу йилнинг   17 апрель куни Тошкент вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов, Янгийўл туманидаги айрим маҳалла оқсоқоллари ва маҳалла фаоллари билан  маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эътиборга муҳтож бўлган оилаларнинг хонадонларида бўлдилар.

Эски Қовунчи ҚФЙ ҳудудидаги 65 ёшни қарши олган Абдураҳмонова ҲАБИБА, 80 ёшни қарши олган Гадаева НУРИНИСА ҳамда Ҳасанова ҲИМОЯТ оналарнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг шарт-шароитлари турмуш тарзлари билан  яқиндан танишдилар. Сўз бошида уларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратнинг дуои саломлари етказилиб, вилоят вакиллиги китоблар ва юмшоқ гиламлар совға қилинди.

Пурмаъно сўзлари дуога айланиб қолган ушбу оналар шундай кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар айтиб, эл-юртимиз фаровонлиги, она ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти, ўсиб келаётган ёш авлодларимизнинг порлоқ эртаси ҳақида самимий ва мустажоб дуолар қилдилар.

Табаррук ёшдаги онахонлар ва уларнинг оила аъзолари ўз ҳолатларидан келиб чиқиб қишлоқ шифокорлари, маҳалла раислари ҳамда мутасаддилар те-тез хабар олиб турсалар, имкон даражасида қўллаб-қувватлаб турсалар яхши бўлар эди, деган таклифларни бердилар.

Шу куннинг ўзида вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов туман марказидаги “Жомеъ” масжидида бўлиб жамоа билан мулоқот қилди. Жамоага бугун юртимизда олиб борилаётган хайрли ишлар ва оламшумул ишлар ҳақида сўзлаб берди. Одамларни меҳр-оқибат, силаи-раҳм ҳамда бағрикенглик каби фазилатларга чақирди.

          

 

                                     Вилоят вакиллиги ахборот хизмати