Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Оммавий маданиятнинг бир кўрининиши

Оммавий маданиятнинг бир кўрининиши

Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот,

ё нажот-ё ҳалокат,

 ё саодат- ё фалокат масаласидир.”

Абдулла Авлоний.

   Мамлакатимиз мустақилликка эришганига ҳам 30 йил бўлмоқда. Юртни озодлиги, ҳурлиги, халқни фаровонлиги ота-боболаримизга армон бўлган.

  Фарзандларни илм-маърифатли қилиш учун қилган ҳаракатлари учун қатағон қилинди. Шундай машаққатлар эвазига келган ҳавас қилса арзигулик фаровон ҳаётимизни қадрлашимиз, ёт ғоялардан ёшларимизни онгини авайлашимиз лозим.

   Афсуски, ҳозирда ҳам оммавий маданиятнинг ёшларимиз орасида 14-феварль, “Севишганлар куни” кўринишида нишонланмоқда. Бу ҳақда ОАВларида жуда кўплаб маълумотлар берилган. Ўшаларга тақлид қилишлик, юқоридаги саволларга жавоб топмасдан эргашишлик, ўзбек йигит-қизларининг, демакки муслим ва муслималарнинг билиб-билмай, тушуниб-тушунмай бир-бирларига юрак шаклидаги ёки қанотли Купидон (грек афсоналаридаги муҳаббат маъбуди) тасвири туширилган номалар (откриткалар) ва телефон орқали севги хабар (СМС)лари жўнатишлари динимизга ва миллий менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. Кўр-кўрона бошқаларга тақлид қилишни оқибати, ёшларни онгини заҳарлайди, иродасини сусайтиради ва ўзига-ўзлигига ишончи йўқолиб боради.

  Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Ким ўзини бирон кавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир”– (Имом Ахмад ривояти).

  Ушбу ҳадисда “ким ўзини бирон қавмга ўхшатса”, жумласини ким бирон қавмнинг юриш-туриши, ҳаёт тарзи ва бошқа урф-одатларига эргашса маъносида тушунсак бўлади.

 Буюк мутафаккир А.Навоийнинг:

Олдига қўйганни емак-ҳайвон иши,

Оғзига келганни демак-нодон иши.

Ҳазрати Навоийни мисраларида рўпаро келган ҳар қандай нарсани миллий-диний қадриятларига тўғри келадими йўқми, кўр-кўрона амал қилиш ва тарғиб қилиш инсонийлик фазилатдан йироқдалигини айтаётгандай.

   Мусулмонлар бир-бирига ҳиссиётларини, муҳаббатини, меҳрини, оқибатини намоён этишни бошқа, миллий ва диний қадриятларимизга мос келадиган кўринишлари мавжуд. Ёшларимизга тушунтирайликки, бошқа урф-одатлар кўринишида кириб ва ривожланиб, динимизга ва миллатга соя солаётган урф-одатларга ёшларимиз муҳтож эмас.

   14-февраль. Бу кунни “Севишганлар куни” деб эмас, балки буюк бобокалонимиз, подшоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган куни деб нишонлашни ёшларимизга тушунтиришимиз керак. Ёшларимизни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг нафис қалам эгаси, илм-маърифатдаги ўрни, асарлари, шижоати ва маънавий меросини ўргатишимиз лозим.

   Донишмандлар: “Душманлардан қўрқма-нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма-нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ-улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади.”- дейилган.

  Азиз юртдошлар биз ҳам бепарво бўлмайлик, акс ҳолда ёшларни, фарзандларимизни қўлдан чиқариб, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабабчи бўлиб қоламиз.

Зайнилобиддинхон Қудратов

Пискент тумани  “Мулла Бўта Қози”

жоме масжиди имом-хатиби