Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ОЛИЙЖАНОБЛИК

ОЛИЙЖАНОБЛИК

Менга мен ҳали ўзлаштирмаган фазилатни

хотирамга солган инсон қадрлидир”.

Олийжаноб киши тарбияни, танбеҳни, ислоҳни қабул қилувчидир. Нафс кўпинча яхшиликдан юз ўгиради, тарбияга муҳтож бўлган ҳолда ундан қочади.

Нега?

Чунки тарбияни қабул қилиш нафснинг табиатига хилоф. Шу боис нафс тарбиядан қочади.

Айтишади-ку: “Ҳақни танийдиганлар нақадар кўп. Унга итоат қилмайдиганлар ҳам шунча”.

Олийжаноб киши тарбиядан қочмайди, балки уни талаб қилади, фазилатларга рағбатли бўлади. Тарбия сингган сари нафс тарбияга мувофиқлаша боради. Тарбияни қабул қиладиган нафс эса покланади, камол топади.

Киши ҳимматли бўлса-ю, лекин олийжаноб бўлмаса, аянчли ҳолга тушади. Бу хутба қилишни истаган соқов кабидир. Киши олийҳиммат-у, разил бўлганидан кўра, ҳиммати пастроғ-у, олийжаноб бўлгани  афзал. Чунки ҳиммати баланд-у, ўзи разил бўлган киши ҳақли бўлмаган нарсасини талаб қилишга журъатли, ўзига тегишли бўлмаган нарсани сўрашга мойил бўлади. Ҳиммати пастроқ бўлса ҳам, олийжаноб киши эса ҳаққи бўлмаган нарсани олмайди.

Улуғларимиз: “Қадрини билган ҳалок бўлмас”, деганлар.

Донишманддан сўрашди:

– Аҳволи энг ёмон киши ким?

– Ҳиммати паст, орзу-ҳаваси кўп, яхшиликка рағбати йўқ кишидир.

Олийжанобликка фақат орзу билан эришилмайди. Орзунинг умри қисқа. Хотирингизни банд этган чиройли хаёллар поёнига етиши билан орзулар тугайди. Ким  ялқов экан, унинг орзуси пучдир. Киши ўз устида тинмай ишласагина яхши фазилатларни жамлаб боради.

Олийжаноб киши сояси ажиб, меваси латиф дарахт кабидир. Бу сояга яқин кишилар ҳар доим фойда олади.

Орифжон ҲУСЕНОВ,

Оҳангарон тумани “Чил қори” жоме масжиди имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]