Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ОГОҲ БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР!

ОГОҲ БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР!

Долзарб мавзу

Аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида маҳалла фаоллари билан биргаликда шаҳримиздаги хонадонларга кириб, муқаддас динимиз таълимотига ва миллий қадриятларимизга мутлақо зид ҳолатларнинг гувоҳи бўлдик.

Бизларни ажаблантирган ва сергаклантирган бир-икки мисолни келтирамиз.

Биринчи мисол

М.Р. аканинг хонадонига кириб, одатимизга кўра, оилага тинчлик-хотиржамлик сўраб дуоқ қилдик. Ҳамроҳларимиз ва хонадон бошлиғи М.Р. ака бизга қўшилиб дуога қўл кўтарди. Аммо хонадон бошлиғининг аёли ва икки ўғли дуо қилмагани эътиборимизни тортди. Шунингдек, ўғилларнинг кийиниши ва ўзини тутиши миллий қадриятларимизга, одоб-ахлоққа тўғри келмайди. Уларнинг меҳмонлар ва ота-онаси олдида калтаиштон (шўртик) кийиб олиб, салом бермасдан, қовоғини осилтириб юриши ғалати туюлди.

Маълум бўлишича, М.Р. аканинг аёли ва икки ўғли “Иегова шоҳидлари” секта аъзоси бўлибди.

Биз бу йўл нотўғри эканлигини қанчалик тушунтирсак ҳам, фойдаси бўлмади.

Маҳалла оқсоқолининг гувоҳлик беришича, катта ўғил ўз отаси М.Р. акани тез-тез келтаклаб турар экан.

Иккинчи мисол

Кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Т.Х. аканинг хонадонига кирганимизда ҳам юқоридаги каби ҳолат кузатилди. Т.Х. аканинг аёли Т.Л. дуога қўшилмади. Оила аъзолари бир-бирини ҳурмат қилмас экан. Миллийлигимизда, муққаддас динимизга мутлақо зид кийиниб олган фарзандларнинг қилиқлари киши дилини хуфтон қилди.

Кўзимиз икки норасида гўдакка тушди. “Бу болаларнинг онаси қаерда?” деб сўради маҳалла фаоли. Хонадон бекаси Т.Л.: “Бу болалар набираларим бўлади. Уларнинг онаси вилоят марказий шаҳарларидан бирида бир дугонаси билан ижарада яшаб, миссионерлик билан шуғулланади”, деди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: “Иегова шоҳидлари” қандай жамоат? Уларнинг туриш-турмуши, удумлари қандай?

“Иегово шоҳидлари” диний ва миллий байрамларни тан олмайди. Фақат Исо пайғамбарнинг вафот этган кунини нишонлайди, холос. Фарзандларини ҳарбий хизматга жўнатишмайди. Қариндошлари, ҳатто фарзандлари, ота-она, опа-сингил ва оға-инилари уларнинг “сектасига” қўшилмаса, улар билан гаплашмайди. Қўни-қўшнилар билан алоқа қилмайди.

Хуллас, нофаол, давлатдан норози, ўзидан бошқани тан олмайдиган қатлам секин-аста шакллантирилар экан.

Миссионерларнинг тузоғига илинган инсонларнинг хонадонларига назар солсак, оила номигагига бор. Аёл эрини бир пулга олмайди, фарзандлар бор-у, одоб йўқ: ота-онани ҳурмат қилишмайди.

“Иегово шоҳидлари” сектасининг зарарлари оилани, жамиятни, миллатни, умматни пароканда қилади. Шундай экан, бундай хавфдан огоҳ бўлинг, азизлар!

Х.ОРТИҚОВ,

Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]