Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / НАМОЗХОНЛАР МАЪРИФАТИ ЮКСАЛЯПТИ

НАМОЗХОНЛАР МАЪРИФАТИ ЮКСАЛЯПТИ

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда муфтий ҳазрат бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифлари давом этяпти.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Нурафшон шаҳридаги “Саъд ибн Абу Ваққос”, Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжиди имоми Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов Қибрай туманидаги “Тўқай тепа”, пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Тўхтабой” масжиди имоми Зокиржон домла Шарифов Ўртачирчиқ туманидаги “Абу Хурайра” масжидга, Яккасарой туманидаги “Раҳимжон ҳожи ота” масжиди имоми Баҳромжон Махсудов Ўртачирчиқ туманидаги “Ҳазрати Назарали бобо” масжидга ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг амри маъруф қилиб бердилар.

Уламоларнинг таъсирчан маърузалари намозхонларнинг маърифатли бўлишини таъминламоқда.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]