Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар уй-жойсиз ночорларни қишки кийим билан таъминлайди

Мусулмонлар уй-жойсиз ночорларни қишки кийим билан таъминлайди

Буюк Британиядаги Human Appeal мусулмонлар хайрия ташкилоти Манчестер, Бирмингем ва Глазго шаҳарларининг кўчаларида яшовчи уйсиз ночорларга қишки кийим – бош тарқатиш бўйича акция ўтказмоқда. Акция Wrap Up (ўраб қўйиш) шиори остида ташкил этилди, хабар беради Independent.

“Биз, Human Appeal чилар нафақат инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлганларга, балки иссиқликка эҳтиёжи борларга ҳам ёрдам қўлини чўзишни хоҳлаймиз”, – дейилади акция эълонида.

Фонд ташкилотчиларининг шиорларидан яна бири – ирқи, дини ва жинсидан қатъий назар, бутун дунёдаги кўмакка муҳтожларга ёрдам беришдир.

Хайрия ташкилоти қишки кийимларни йиға бошлаганлигини эълон қилди. Ноябрь ойининг охирига қадар 21 мингта қишки кийимлар йиғилиб, тарқатилиши режалаштирилган. Уйсизларга қишки кийим-бошлар Hands On London ташкилоти орқали берилади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]