Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУРУВВАТ – БАРЧА БЕРМАКДИР

МУРУВВАТ – БАРЧА БЕРМАКДИР

“Рамазон туҳфаси” акцияси қизғин паллага кирди. Муборак ойнинг сўнгги ўн кунлигида саховатпеша инсонлар “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар” (Имом Бухорий ривояти) ҳадисига мувофиқ хайрли ишларни қилишда мусобақалашаётирлар.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин Қудратов “Рамазон туҳфаси” акцияси доирасида Пискент туманида ҳомийларни жалб қилган ҳолда 25 нафар чин етимга, муҳтож оилаларга жами 14.000.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

* * *

Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бобохонов бошчилигида кам таъминланган, ногиронлиги бор, ёлғиз ва боқувчисини йуқотган 15 та оиланинг ҳар бири 850.000 сўмлик, жами 12.750.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

* * *

Бугун Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби ва хайрсевар юртдошларимиз томонидан 41 та хонадонга эҳсонлар тарқатилди.

Бу эгу ишлар бизга ҳазрат Алишер Навоийнинг

Мурувват барча бермакдик, емак йўқ,

Футувват барча қилмакдик, демак йўқ, деган сўзларини эслатиб юборади.

Аллоҳ таоло эҳсон соҳибларига ажрларини кўпайтириб берсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan