Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Масжидун-набавийда кўнгилли тез ёрдам ходимлари

Масжидун-набавийда кўнгилли тез ёрдам ходимлари

Масжидун-набавийда илк марта Рамазон ва Ҳаж мавсумидан ташқари жума намозида ҳам «Қизил ярим ой жамияти»нинг 30 га яқин кўнгилли тиббиёт ходимлари намозхонларга тиббий ёрдам берадиган бўлдилар.

Масжидун-набавийнинг масъул ходимларидан бири Холид Саҳлийнинг айтишича, тиббиётнинг 30 га яқин мутахассис ходимлари жума намози пайтида намозхонларга тиббий тез ёрдам кўрсатмоқдалар. Ўтган ҳафта жума кунида тиббий ёрдамга муҳтож 15 та намозхон аниқланди ва уларнинг 12 тасига масжиднинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди, қолган 3 та намозхонни эса шифохонага ётқизилди.

Эндиликда кўнгилли тиббиёт ходимлари ҳар жума куни тонгдан керакли бўлган тиббиёт анжомлари билан намозхонларга ёрдам беришга шай бўлиб турадилар.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]