Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти масжидларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Тошкент вилояти масжидларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Сизга маълумки, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вилоят туман ва шаҳарларида жойлашган жоме масжид, зиёратгоҳларга ташриф буюриб, диний соҳа ходимларининг фаолияти билан танишиши, олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларини кўздан кечириши анъанага айланган.

Бугун 2019 йилнинг 9 ноябрь куни ҳам Зангиота, Янгийўл ва Қуйичирчиқ туманидаги ҳамда Янгийўл шаҳридаги бир қанча масжидларнинг қайта қурилиш, таъмирлаш ишлари, қишки мавсумга тайёргарликлари, кўрилган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари билан танишилди.


Хусусан, Зангиота туманидаги янги қурилиши бошланаётган «Абдужалилбоб», катта йўл ёқасидаги «Ал-имон», Янгийўл шаҳридаги «Олтинобод», Янгийўл тумани катта йўл ёқасидаги «Ҳузайфа», туман марказидаги қайта қурилиш ишлари амалга оширилаётган «Эски қовунчи», «Имом Султон», «Султонхон эшон ўғли Муродхон эшон» жоме масжидларига ташриф буюрилиб, керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Шундан сўнг, Қуйичирчиқ туманидаги қайта қурилаётган «Олмазор», «Ҳўжа» жоме масжидларидаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди, маслаҳатлар берилди. Шунингдек, «Амир Ҳамза Асадуллоҳ» жоме масжидида халқ ҳаракати билан жуда гўзал тарзда амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]