Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАЪРУЗАЛАР МАНЗУР БЎЛЯПТИ

МАЪРУЗАЛАР МАНЗУР БЎЛЯПТИ

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Бўстонлиқ туманидаги “Олимжон ота”, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Чирчиқ шаҳридаги “Марказий”, пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом ноиби Ҳасанхон Абдулмажид “Ҳовузлик”, “Юнусобод оқтепа” масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Обидов “Ҳамд”, “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр Сатторов “Чувалачи” масжидларига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг маърузалар қилиб беришди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[carousel-horizontal-posts-content-slider]