Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Маҳкумлар…

Маҳкумлар…

Бангладеш ҳукумати Мьянмадан қочиб келган роҳинжа мусулмонларини одам яшамайдиган оролга кўчириш бўйича охирги қарорни қабул қилди. Тасдиқланган режага кўра, Бенгал кўрфазидаги Тенгар Чар оролига 100 минг нафар қочоқлар кўчириб ўтказилади. CNNнинг хабар беришича, бу оролда инсонлар яшамаслиги билан бир қаторда, унга сув тошқинлари ҳам хавф солади. Уй ва бошқа маиший тузилмаларни қуриш яқин кунларда бошланади. Бунинг учун 280 миллион долларга яқин пул ажратилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар қочоқларни кўчириш режасини кескин танқид қилишди. “Роҳинжаликлар қочоқлар лагерларини тарк этиб, охир – оқибат умидсизликдан Мьянмага қайтишлари мумкин бўлган бу ҳолатда, Бангладеш ҳукумати инсонларнинг хавфсизлиги ва хотиржамлигини таҳликага қўймоқда”. Бангладеш ҳукумати эса, ўз навбатида, махсус ишлар амалга оширилиши натижасида оролда инсон яшаши мумкин бўлган шароит яратилишини таъкидламоқда. Қурилиш ишлари 2019 йил якунланиши режалаштирилган.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]