Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / КЎЧМАС МУЛК НИМА, УНИНГ ТУРЛАРИ-ЧИ? (биринчи мақола)

КЎЧМАС МУЛК НИМА, УНИНГ ТУРЛАРИ-ЧИ? (биринчи мақола)

Уламолар кўчмас мулк ҳақида турли фикрларни айтишган. Уларнинг таърифи ва турлари қандай эканлиги борасида мазҳаблараро фарқлар баён этилган.

Қуйида шу таърифиларга ва уларнинг турларига тўхталамиз.

Ҳанафийларнинг таърифича, кўчмас мулклар бу – ўз ўрнидан кўчириб бўлмайдиган ва кўчирса ҳам талафот билан кўчириладиган ерлар, бинолар ва илдизи чуқур отган дарахтлар киради (кўчатлар кирмайди)[1].

Моликийлар эса, кўчмас мулклар бу – Ер ва унга ўрнашган бинолар ва дарахтлардир, дейишган.

Шофеийларнинг таърифига кўра, кўчмас мулклар бу – бинолар, ерлар ва хурмолардир.

Кўчмас мулкка эгалик қилиш борасида “Кашшафул Қонаъ” китобида бундай дейилган: “Эгалик қилиш кўчмас мулклардан бошқа нарсаларда ҳосил бўлади. Кўчмас мулклар бу – яйлов, ер, бино, экин ва унга эргашган нарсалардир”.

Демак, уламоларимиз бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтиши мумкин бўлмаган товарлар “кўчмас мулк” эканлигига ихтилоф қилишмаган.

Сурати ва кўриниши сақланиб қолиши билан бир ўриндан бошқа ўринга кўчириш мумкин бўлган мулклар эса “кўчар мулклар” дейилади.

Жумҳур уламолар уни “кўчмас мулк” дейдилар.

Моликийлар эса “кўчар мулк” дейдилар.

Шунга кўра, жумҳур уламолар кўчмас мулкка қуйидагича таъриф берганлар: 

– асли собит бўлиб, кўчириб ўтказиш ва ўзгартириш мумкин бўлмаган мулклар кўчмас мулк дейилади. Бунга эркин ерларнинг барча турлари, бино ерлари ва ундан бошқа ерлар кириб кетади.

– кўчар мулклар – улар кўчириб ўтказиш мумкин бўлган, кўчиришдан олдин қандай бўлса шундай сақланиб қоладими ёки йўқми – фарқи йўқ: улар кўчар мулк ҳисобланади. Буларга барча ҳайвон турлари, пуллар, кайлий ва вазний ўлчанадиган барча товарларни қамраб олади.

Кўчар мулкнинг товар ҳисобланмайдиганлари, кўчмас мулкга эргашиб кўчмас мулкнинг ҳукмига кириб кетади. Чунки булар доимийлик ва собитликда кўчмас мулк билан бирга бўлгани учун кўчмас мулк турига киради.

Моликийлар кўчмас мулкга қуйидагича таъриф беришган: “Асли собит бўлиб, кўриниши ва шакли сақланган ҳолда бир ўриндан бошқа кўчириб ўтказиш, ўзгартириш мумкин бўлмаган нарсалар кўчмас мулк дейилади. Булар бинолар, дарахтлар, хурмолар ва ундан бошқа нарсалар киради”.

Кўчар мулк – уни бошқа ўринга кўчириб ўтказиш, ўзгартириш мумкин бўлган товарлар кўчар мулк бўлади. Уни сурати кўчиришдан аввал қандай бўлса, шундайлигича қолган бўладими ёки кўчирилганда сурати ўзгарган бўладими – фарқи йўқ.

Муҳаммаджон ҚУДРАТОВ,

Имом Бухорий номидаги

Тошкент ислом институти талабаси


[1] Адлон ибн Ғозий ас-Шимроний.  Байъул иқори ва таъжируҳу фил фиқҳил исломийий. – Риёз: Ширкатул ибикон лит таълим, 1437/2016. – Б. 34.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]