Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / “Ҳидоятул Ислом” жоме масжиди очилиши давлат рўхатидан ўтказиш 2021 йил режасига киритилди

“Ҳидоятул Ислом” жоме масжиди очилиши давлат рўхатидан ўтказиш 2021 йил режасига киритилди

      Тошкент вилояти Зангиота туманининг “Хонобод тепа” маҳалласи ва унга қўшни жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи кўпсонли фуқаролар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Хонободтепа” маҳалласи, “Хонободтепа” кўчаси, 147-уйда жойлашган, 1992 йил халқ ҳашар йўли билан қурилган ва 1998 йилга қадар “Ҳидоятул Ислом” номи билан жоме масжид сифатида расман фаолият юритган мавжуд бинони “Ҳидоятул Ислом” жоме масжиди номи билан жоме масжид сифатида таъсис этиш сўралмоқда.

Айни вақтда Тошкент вилоятида 40-50 км. оралиқ масофада жоме масжид мавжуд бўлмаган ва шу боис ҳудудий аҳоли томонидан жоме масжид таъсис этилиши сўралаётган ҳудудлар бор бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудлардаги мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб, уларнинг масалаларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрилмоқда. Ушбу ишлар ортидан мазкур манзилдаги “Ҳидоятул Ислом” жоме масжиди номи билан жоме масжид сифатида таъсис этилиши сўралаётган бинони ҳам ушбу ҳудуддаги мавжуд ҳолатларни инобатга олган ҳолда (бинога энг яқин ҳудудда жойлашган жоме масжидлар шу тумандаги “Нурул Ислом” ва “Иттифоқ” жоме масжидлари бўлиб, оралиқ масофа “Нурул Ислом” жоме масжидига қадар 6 км.ни, “Иттифоқ” жоме масжидига қадар эса 5 км.ни ташкил этиши эътиборидан) давлат рўхатидан ўтказиш масаласи жорий 2021 йил режасига киритилганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]