Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар: ҚОРИЛАРИМИЗ АЗҲАР ИЖОЗАСИНИ ОЛИШДИ

Хушхабар: ҚОРИЛАРИМИЗ АЗҲАР ИЖОЗАСИНИ ОЛИШДИ

Юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Динимизнинг асосий манбаи бўлган Каломуллоҳни ўрганиш, ўргатишга бўлган иштиёқ кун сайин юксалиб боряпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташаббуси билан жорий йил июль-август ойларида “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср давлатига сафар қилишди.

Қорилар Искандария шаҳридаги “ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илмидан таълим олиш ва малака оширишди.


Шотибий йўналишидаги бир қанча қироатларни Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Аҳмадхон қори Рашидов, Абдулманнон қори Исматуллаев, Исломхон қори Убайдуллаев, Зафар қори Маҳмудов, Содиқжон қори Қурбонов, Жаҳонгир қори Рўзиев ва Адҳам қори Юсупов таҳсил олиб, 8 қироатдан ижоза соҳиби бўлдилар.

Сафар ниҳоясида “ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)” шайхлари томонидан кафедра устозларига таълим олинган қироатлар ва илмий асарларнинг ижоза шаҳодатномалари ҳамда малака оширилгани ҳақида фахрий ёрлиқлар топширилди.

Қувонарлиси, мазкур қориларнинг икки нафари Тошкент вилоятидан. Бири Зангиота туманидаги “Абдуллоҳ ибн Равоҳа” жоме масжиди имом-хатиби Зафар қори Маҳмудов, иккинчиси Зангиота туманидаги “Фатҳ” жоме масжиди имом ноиби Адҳам қори Юсуповдир.

Зафар қори Маҳмудов
Адҳам қори Юсупов

Аллоҳ таоло Қуръони каримни ёд олиб, сўнгра уни бошқаларга етказаётганларни ёрлақасин!

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]