Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар! “Мухаммад Бахий эшон” жомеъ масжиди очилди!

Хушхабар! “Мухаммад Бахий эшон” жомеъ масжиди очилди!

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, умумий адади 2080 тага етди, яратганга шукур!

Янги масжид юртимизнинг шимолий ҳудуди бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, “Жеке терек” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги мўмин-мусулмонларга хизмат қилади.

Масжид номи Қорақалпоқ элининг атоқли уламоси, мархум Мухаммад Бахий эшон ҳазратлари номига қўйилди.

Мазкур масжид очилиши билан Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 52 тага етди.

Ушбу масжид фаолиятини йўлга қўйишда барча хизмат қилган юртдошларимиздан Яратган зот, Ўзи рози бўлсин!

Янги масжид барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]