Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар: МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Хушхабар: МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Орзиқиб кутилган ойлар султони Рамазон бошимизга соя солиб турибди. Иншоаллоҳ, эртадан кейин бутун Ислом оламида бўлгани каби юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам динимизнинг учинчи устуни – рўза тутишни бошлаб юборишади.

Шу кунларда юртимиздаги барча жоме масжидларда Рамазон ойига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Кўплаб масжидлар фойдаланишга топшириляпти. Ана шундай файзли маъволардан бири бугун мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди: Тошкент вилояти Бўка тумани “Кўкорол” маҳалласи ҳудудидаги “Сайдали–Эшон” жоме масжидининг очилиш маросимим бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Бўка тумани имом-хатиблари, маҳалла аҳли иштирок этди.
Аллоҳ таоло Ўзининг уйини обод қилган бандаларини мақтаб, бундай марҳамат қилади: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар» (Тавба сураси, 18-оят).

Ҳадиси шарифларда ҳам масжид қурганларга Аллоҳ жаннатдан қаср қуриши айтилган: “Ким Аллоҳ розилиги учун масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср қуради” (Имом Бухорий ривояти).
Байтуллоҳнинг янги биноси очилиши муносабати билан уламолар “Кўкорол” маҳалласи аҳлини муборакбод этиб, масжид қуришда ўз ҳиссасини қўшган барча азизларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати