Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов «Гул» жоме масжидининг қурилиш жараёни билан танишди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов «Гул» жоме масжидининг қурилиш жараёни билан танишди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасур домла Раупов бошчилигидаги жамоа Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Гул» жоме масжидининг қурилиш ишларининг бошланиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Ташриф жараёни Қуръон тиловати билан бошланди.

Сўнгра меҳмонлар масжиднинг қурилиши айни вақтда пойдевор ва подвал ўрни қазилиб, бетон қуйиш учун тайёр ҳолга келтирилганини гувоҳи бўлишди. Масжиднинг бунёд этиш жараёни режа асосида бўлиб, унда иккита баланд минора, кўркам гумбаз, хонақо, кенг ва шинам масжид ҳовлиси, хизмат хоналари, замонавий шароитга эга бўлган таҳоратхона қурилиши мақсад қилинган. Ҳозирда ушбу масжид қурилиши асосан меҳнатсевар халқимизнинг ҳашар йўли билан бошланмоқда.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

«Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса».

Баззор ривоят қилган.

 Аллоҳ таоло Қуйи Чирчиқ туманидаги «Гул» жоме масжидининг қурилиш жараёнини Ўзи осон ва хайрли қилиб, биз мўмин мусулмонларга ҳам Аллоҳнинг байтини қуришга Ўзи қодир қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]