Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дуо қилайлик!

Дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло инсонни яратиб, уни то Ўзининг ҳузурига қайтиб келгунича яхшилик ва ёмонлик ила имтиҳон қилишини баён қилди. Гоҳида ушбу имтиҳонлар кишининг ўзи учун гоҳида эса жамият учун келади. Бугунги кунда дунё бўйлаб тарқалаётган касаллик сабабли инсоният бошида ана шундай машаққатли кунлар турибди. Албатта, бу ҳам бир синовдир. Бу кунлар бизнинг иймон-эътиқодимиз, инсонийлигимиз, ахлоқимиз, меҳр-оқибат ва саховатимиз учун бир имтиҳондир гўё. Ушбу кунлар моддий имкони бор мусулмонлар учун улкан ажр ва даражотларга эга бўлмоқ учун айни фурсатдир.

Улуғ динимизнинг бешта фарзидан бири закот эканлиги динимизнинг нақадар инсонпарвар экани ва саховат устига барпо бўлганини кўрсатади.

Аллоҳ таоло ояти муборакда ўзлари ҳарис бўла туриб ўзгаларга илинган бандаларини аброрлар дея мадҳ этди ва уларга охиратдаги гўзал оқибатларни ваъда қилди:

Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларгага берурлар. Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур кутмасмиз. (Инсон сураси 8-9 оятлар).

Холис саховат қилиб, қийин кунда инсонларнинг машаққатини енгил қилганларни Аллоҳ таоло ҳам қийин кунда, яъни қиёмат кунида у куннинг ёмонликларидан, хорлик ва азобидан сақлаб, ҳурсандчилик ва боқий неъматларини ато этишини ваъда қилган. «Бас, уларни Роббилари ўшал кун шарридан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди». (Инсон сураси 11-оят).

Барчамиз ҳамжиҳатликда инсонпарварлик, эзгулик ва меҳр-оқибат йўлида ҳамкор бўлиб, ўзимизни ислоҳ қилиб, чин юракдан дуо илтижолар қилсак, иншаАллоҳ, Роббимиз Ўзи мушкулимизни осон қилажак.

Чирчиқ шаҳар «Ўрта маҳалла» жоме масжиди

имом хатиби Шавкат Соҳибжон ўғли

[carousel-horizontal-posts-content-slider]