Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ Яманга ёрдам учун 50 миллион АҚШ доллари ажратди

БМТ Яманга ёрдам учун 50 миллион АҚШ доллари ажратди

БМТ Яман аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ажратиши ҳақида эълон қилди, хабар беради ТАСС.

Ташкилот бош котиби ўринбосари Марк Лоукокнинг баёнотига кўра, ушбу маблағлар мамлакатдаги гуманитар ҳалокатнинг келгусидаги оғирлашишининг олдини олиш учун зарурдир. Ҳозирги кунда у ерда 8 миллион киши очарчиликда кун кечирмоқда.

Лоукок охирги ойда асосий инсонпарварлик ёрдами ва савдо юклари кирувчи Яман портларининг фаолияти билан боғлиқ вазият анча яхшиланганини маълум қилди. Шу билан бирга, у Ямандаги умумий аҳвол жуда аянчли эканлигидан хавотирда эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “вазият жанговар ҳаракатларнинг фаоллашуви ва авиазарбалар сабаб янада ёмонлашди”.

Марк Лоукокнинг таъкидлашича, БМТнинг махсус фондидан ажратилган маблағлар “ҳаётларни сақлаб қолишга ва тобора кескинлашиб бораётган ҳалокатни тўхтатишга хизмат қилади. Авиазарбаларни ва жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарур, Яман инфратузилмасини барбод қилинишига чек қўйиш керак, инсонпарварлик амалиётларига ҳалал бермаслик, шунингдек, аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича маблағлар ажратиш лозим”.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]