Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Бизга фақат Аллоҳ ёрдам бериши мумкин”

“Бизга фақат Аллоҳ ёрдам бериши мумкин”

Уруш сабаб емирилиб бораётган Яманда етти миллион инсон очарчиликда кун кечирмоқда. Ўтган ҳафтада Саудия Арабистонининг мухолиф кучлари томонидан мамлакатдаги блокадаларнинг кучайтирилиши, ҳаёт учун муҳим бўлган ёрдамнинг келишига тўсқинлик қилмоқда, бу эса сентябрь ойидан бери салгина бўлсада камайган вабонинг тарқалишини янгитдан шиддат олишига олиб келиши мумкин. Бу шундоқ ҳам тиббий муолажаларни етарли даражада ололмаётган аҳоли учун жуда аянчли оқибатларни юзага келтириб чиқаради.

Ҳозирги кунда мамлакатдаги тиббий муассасаларнинг атиги 45 % ишлаб турибди. Қолганлари уруш сабабли вужудга келган етишмовчилик сабаб ёпилиб кетган ёки авиазарбалар туфайли яксон қилинган.

Ёрдам агентлиги агарда қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўлларидаги блокада бўшаштирилмаса, Ямандаги ҳалокатли ижтимоий инқироз “ўта мудҳиш” тус олиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ўтган ҳафтадаги БМТнинг инсонпарварлик ёрдами рейслари бекор қилинди. Мамлакат аҳолисига зарур бўлган ҳаётий муҳим тиббий кўмакни кўрсатувчи “Чегарасиз шифокорлар” (MSF) ҳам Яман ҳудудига кира олмадилар. 20 миллион яманликлар – аҳолининг 70 %дан ортиқроғи – тўсиб қўйилган йўллар орқали келиши керак бўлган инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Ўтказилган босимлардан кейин асосий портлар – Адена ва Мукалли озиқ –овқат ва тижорат мақсадлари учун очилган эди. Лекин якшанба куни ёрдам кўрсатувчи агентликлар ва инсонпарварлик хизматчилари яна мамлакат ҳудудига кира олмадилар. БМТ хизмати раҳбари Марк Локок “агарда чекловлар шундайлигича қоладиган бўлса, Яман дунё бир неча ўн йилдан бери кўрмаган, миллионлаб инсонлар қурбон бўладиган очарчиликни бошидан ўтказиши мумкинлигини” таъкидлади.

“Биз ожизмиз, болаларимиз заиф, уларга берадиган нарсамиз йўқ. Ҳайвонларимизни боқиш учун ҳеч вақомиз қолмади”, – дейди Нор Рашид очликдан азият чекаётган қизини бағрига босиб. “Бизни фақат Аллоҳгина қутқариши мумкин!”, – кўз ёшларини яшира олмай қўшимча қилади у.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]