Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / Бекорчи гаплардан воз кеч

Бекорчи гаплардан воз кеч

Одамзод учун энг бебаҳо сармоя умрдир. Ҳисоб – китоб куни барчамиз ёшлигимиз, соғлигимизни нимага сарф қилганимиздан сўраламиз. Фарзандларимизни китоб ўқишга, илм – маърифатга, касб – ҳунарга қизиқтириб, тарбиялашга кўпроқ оналар масъулдир. Она сериал кўришу, қўшниларни ғийбат қилиш, бекорчи телефонда лағв сўзларни сўзлаш билан оввора бўлса, буни кўриб катта бўлаётган бола фосиқ кимсага айланиши ҳеч гап эмас.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Инсонни яхши мусулмон эканлигининг аломатларидан бири (унинг) бекорчи нарсаларни тарк қилишидир» (Термизий, Ибн Можа, Ибн Аҳмад ривоятлари).

Бу ҳадисда «бекорчи нарсалар» деб на дунёвий на диний жиҳатдан ҳеч бир фойдаси бўлмаган одат ва сўзлар назарда тутилмоқда. Ҳар бир оилада кечки пайт йиғилиб битта ҳадис ўқиб, ёки ривоят, ибратли воқеалар муҳокама қилинса, фарзанд тарбиясига яхши таъсир кўрсатади. Ота – она ҳам шу орқали ўзида илм – маърифат ҳосил қилади, борини мустаҳкамлайди.

Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бундай адабиётларни топиш мушкул эмас. Фарзандимизга ибрат бўлишга арзийдиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари, саҳобаи – киромлар ибратли ҳаётларини ўргатсак, ўргансак, ҳаётга татбиқ этсак, маънавиятимиз бойишига, жамиятимиз ривожига ҳисса қўшган бўламиз.

Пискент тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Маматқулова Доно

[carousel-horizontal-posts-content-slider]