Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / Балоғат ёши никоҳ ёши эмас

Балоғат ёши никоҳ ёши эмас

Барча ишларимизга Аллоҳ таолонинг амри ва пайғамбаримиз Муҳаммад а.с.нинг ҳадиси шариларини асос қилиб олиш биз мусулмонларнинг энг муҳим вазифамиздир. Яратган зот илми ва қудрати билан барча мавжудотни жуфт қилиб яратган. Жумладан инсон зоти ҳам шундай. Инсон зотининг жуфт бўлиб яралиши никоҳни тегишли давлат органига қайд этиб, сўнг никох ўқитилишига асосоланади. Шу тариқа муқаддас оила тузилади.

Хозирги даврда никоҳланувчи ёшларни келажакдаги ҳаётига назар солсак, айрим муаммоларга дуч келасан. Оила кодексида никоҳ ёши қизлар учун 17 ёш, йигитлар учун 18 ёш белгиланган. Ёшларни балоғат ёши 14-16 ёшга тўғри келаркан, бу ёш баъзи ёшларга кечроқ яъни яна 2 ёшга арқ қилиши мумкин экан. Шундан кўриниб турибдики қиз йигитларимизни бу ёшда яъни 17,19,20 ёшда уйлантириш ёки узатишга ҳаракат қилишимиз номаъқул ишлардан деб хисоблаймиз. Чунки ёшлар бу даврда балоғатга етган билан жисмонан ва маънан руҳан оила тузишга тайёр бўлмас экан. Ёшларимиз бу даврда никохга жисмонан, хуқуқий жихатдан ва ижтимоий-иқтисодий жихатдан, маънавий, рухй томондан тайёр бўлмас экан. Буни ҳаёт кўрсатмоқда.
Никох олди омиллари қаторига оила қураётган ёшларни оилавий ҳаётга ҳам маънан, рухан тайёр бўлиши, оила қургунига қадар бир-бирини таниш шартлиги, бўлғуси оилавий ҳаёти тасаввурига эга бўлиши, тиббий кўрикдан чуқур ўтиб, оила қуриши лозим деб ўйлаймиз.
Қизларнинг физиологик тўлиқ ривожланиши 20-21 ёшга тўғри келаркан. Эрта никохдан қизларнинг оилавий ҳаётга рухий, жисмоний, тиббий, маънавий жихатдан тайёр эмаслиги бир қатор салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Чунки фарзандни боқиш тарбиялаш, рўзғор ишларини юритишда қийинчиликларга дуч келади, турмуш ўртоғи, оиладаги қайнона-қайнота муносабатини хам эблай олмайди. Шундай бўлгандан кейин табийки оилада жанал чиқади. Ёш келинга айблар қўйилиб, нав-ниҳол келинчак ўз уйига аразлаб қайтади. Масалан, 17 ёшли қиз узатилган, у оилага тайёр эмас, эпли чаққон эмас. Унга таъна дашномлар ёғилаверади, натижада ҳали 18 га ҳам тўлмаган келинчак ўзига-ўзи суиқасд қилмоқчи бўлади. Аммо бу оиладаги келишмовчиликка маҳалла биз отинойилар аралашувимиз орқали оила яраштирилиб, салбий оқибатларни олди олинади. Маҳаллаларда ташкил этилган “Ораста қизлар” тўгарагида эрта никохни олдини олиш мақсадида турли тадбир ва учрашувлар ўтказмоқдамиз. Касб-ҳунар коллежларида, мактабларда эрта ва шаръий никохнинг оқибати мисоллар билан масалан, “Ибратли келин – иффатли келин”, “Қайнона ҳам она”, “Келинлик назокати ва одоби” каби тадбирларда оила ва никоҳнинг муқаддаслиги ҳақида кўринишлар қилинмоқда. Зероки Ислом шариатида ҳам ёшларни келин-куёвликка танлашда аввало уни ёшига насл-насабига, исмига, аҳлоқ-одобига, дину-диёнатига эътибор бериш лозимлиги таъкидланган.
Балоғат ёшида турмуш қураётган ёшларни аксариятини ўзини фикри йўқ, фақат ота-онага қарам. Ота-онаси шу хотининг билан яшайсан деса яшайди, бўмаса яшамайди. Келин ҳам шундай ота-онани қадрини, оилани никоҳни муқаддаслигини билмайди. Бу ёшлар учун ҳаёт худди кино филмлардагидек. Балоғат ёшида йигит ва қизларни оила қуришга ундаш, уларни мажбурлаш айрим ота-оналарнинг билимсизлиги ва фарзандининг келаагини ўйламаслигидир.
Шундай гўзал ва тўкинчилик замонда яшар эканмиз ҳар биримиз ёшлар учун масъулмиз. Йигит ва қизларимизни хар тамонлама етук билимли, ҳунарли қилиб, қизларни 21-23 ёшда йигитларни эса 25-27 ёшда оилали қилайлик. Шундагина соғлом оилалар ва соғлом болалар, ибратли оилалар кўпайиб Ватанимизни равнақига хисса қўшиб, инсофли диёнатли ёшларимиз кўпайиб, кексаларни ва биз ота-оналарни қадрига етади.

Тошкент вилояти, Пискент тумани бош имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси 
     Қиличхонова Мукаррам Қиличхоновна    

[carousel-horizontal-posts-content-slider]