Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд жума куни мамлакатнинг ҳаж ишлари бўйича янги вазирини тайинлади. Бу лавозимни Асом ибн Саъд ибн Саид эгаллаган, дея хабар беради “Al-Arabiya” телеканали хабарига таяниб islam.ru сайти.
Қирол фармонига биноан собиқ вазир Муҳаммад Солиҳ Бинтен ўз лавозимидан озод этилган. Унинг истеъфога чиқиши сабаби расмий тарзда ошкор қилинмаган.