Жорий йилнинг 19 апрель куни Дубайда асосий экспонати энг ноёб Қуръони Карим нусхаси бўлган кўргазма ўз ишини бошлайди. Бунинг сабаби Буюк Британиянинг Бирмингем университети кутубхонасидан топилган “Бирмингем Қуръони” деб аталаётган дунёдаги энг қадимий Қуръондир.
Давоми »Калит сўз архиви: Қуръони Карим
Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи оятлар
Қуръони Каримни тадаббур билан ўқиган киши Аллоҳнинг каломи илми-ю қудратига, тамоми ҳикмати-ю раҳматига далолат қилувчи оятларга шоҳид бўлади. Осмонлар-у ерда қанчадан-қанча Унинг буюклиги ва азаматини кўрсатиб турувчи аломатлар бор.
Давоми »Қуръон тиловати ва қориларнинг одоби
Қуръон ўқувчи қори холис ният қилиши, Қуръон одобларига тўлиқ амал қилиши лозим. У тиловат пайтида ўзини Аллоҳ таолога муножот қилаётгандек тутиши, Аллоҳни кўриб тургандек ҳолатда бўлиши керак. Гарчи у кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло бандани кўриб туради. Қуръон тиловати ва қориларнинг одоблари:
Давоми »Қийинчилик ва синовларни енгишга ёрдам берувчи 10 Қуръоний оят
Ҳаётимиз ўзгарувчан эканлиги, ютуқ ва мағлубиятлардан, қийинчилик ва енгилликлардан иборатлиги ҳаммамизга маълум. Улар худди кун тунга, тун кунга алмашгани каби ўзгариб туради. Кеча қувончдан бошимиз осмонга етаёзган бўлиши мумкин, лекин бугун эса қайғудан кўзларимиз олди қоронғуликка бурканиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳаётнинг ушбу чархпалагида қандай қилиб оёқда қола оламиз? Қандай қилиб …
Давоми »ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Оламларга хушхабар берувчи ҳамда огоҳлантирувчи бўлиши учун пайғамбарлар сўнггисига Қуръонни нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат этиб юборилган, унга Қуръон нозил қилинган набийимиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг саҳобаларига салавоту саломларимиз бўлсин!
Давоми »ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИ ОДОБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ
Қуръони Rаримнинг энг улуғ фазилати унинг Аллоҳнинг Каломи эканлигидадир. Аллоҳ таоло уни кўп оятларда мадҳ қилиб, жумладан, бундай деб марҳамат этади: «Бу сизга нозил этган муборак китоб» (Анъом сураси, 22-оят); «Дарҳақиқат, бу Қуръон тўғри йўлга бошлайди» (Исро сураси, 9-оят); «Қуръонда зоҳирий ҳам, ботиний ҳам ботил йўқ» (Фуссилат сураси, 42-оят).
Давоми »Сизларнинг яхшиларингиз…
عن عثمان -رضي الله تعالى عنه- قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ( خيركم من تعلم القرآن وعلمه ) أخرجه البخاري Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).
Давоми »Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”
2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давоми »АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
БААда қориялар ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда турли мамлакатлардан 64 нафар муслималар иштирок этишади. Мусобақа 2017 йилнинг 12 – 24 ноябрь кунлари шайх Фотима бинт Муборак номли Муқаддас Қуръон халқаро мусобақасининг иккинчи қисми вақтида ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар беради Khaleej Times.
Давоми »МИСР МАКТАБЛАРИГА ЯНА ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ КИРИТИЛДИ
Терроризмга қарши кураш ва болаларда дин ҳақида тўғри тасаввурни шакллантириш мақсадида, Миср ўқув муассасаларида Қуръони Каримни ўргатиш дарслари киритилди. Улар 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Миср масжидларига жавобгар бўлган – Дин ишлари вазирлиги янги ўқув фанини киритиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар беради The Gulf News.
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги